Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди
20.11.2024

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди. Бино олд фасади олдинга сурилади, натижада терминал майдони деярли икки бараварга кенгаяди. Ушбу босқичда яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратиш режалаштирилмоқда.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Шу сабабли залнинг чап томонидан йўловчиларнинг чиқиши тўхтатилади. Эндиликда учиб келганлар бинодан тўғрига қараб чиқишади. Қурилиш вақтида хавфсизликни таъминлаш учун вақтинчалик усти ёпиқ йўлак қурилади. Кутиб олувчилар зали одатдаги режимда ишлайди.

Лойиҳага кўра, бино фасадини олдинга суриш ҳисобига учиб келиш зали майдони 2500 кв.м га ошади. Ҳозирда мавжуд зал майдони 5300 кв.м ҳисобланади. Ушбу босқич яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратишни ўз ичига олади.

Реконструкция ишларини 2025 йилнинг май ойида якунлаш режалаштирилган, шундан сўнг қурилиш ишларининг якуний босқичи бошланади, унда учиб кетиш ва келиш залларини бирлаштириш назарда тутилган. Бу эса ўз навбатида соатига 2400 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга йирик ягона аэропорт мажмуасини яратиш имконини беради.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.