Верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 10 февраль куни +10 даража илиқ бўлади
09.02.2025 (янгиланди 09.02.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 10 февраль куни +10 даража илиқ бўлади

Об-ҳаво маълумоти: 10 февраль куни +10 даража илиқ бўлади

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

image

Ushbi mavsumda Sharm al-Shayxga

icon

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.