Toping.uz’да афиша: Рухсора дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Қишнинг биринчи ойи бўлган декабрнинг сўнгги ҳафтаси ҳам якунига етмоқда. Пойтахт кўчалари қишга хос бўлган тунд рангга кирган, ҳаво эса совиб, ёғингарчилик бошланди. Блогер Рухсора Машарипова билан кумуш қишдаги Тошкент ҳақида суҳбат олиб бордик.
Ҳордиқ
Бобур номидаги эко боғни ва Мирзо Улуғбекдаги марказий боғни жуда яхши кўраман. Бу парклар ўзининг сокинлиги ва хотиржамлиги билан доим мени ўзига жалб қилади, дея айта оламан.
Шунингдек, сўнгги вақтларда кўпроқ Tashkent City Mall савдо марказида вақт ўтказяпман. Бу ерда замонавий ҳаётнинг жўшқин руҳини ҳис этиш мумкин. Машҳур брендлар ҳам анчагина.
Кино
Кино ва унинг жанрлари ҳақида гаплашадиган бўлсак, мен биринчи навбатда мелодрама (шу жанрдаги исталган филмлар) жанрини хуш кўраман. Бундан ташқари, фантастика ва детектив каби жанрларни ҳам маъқул кўраман.
Кинотеатрлардан эса Magic City ва Riviera’даги залларни танлайман. Магиcъдаги кинотеатрнинг вип-зали жуда ҳам қулай ва ҳамёнбоп. Заллар тоза, шинам ва ўриндиқлар ҳам анча юмшоқ. Бу кино кўришдаги энг асосий талаб ҳисобланади.
Таом
Ўзим хоразмлик бўлганим учун вилоятимиз овқатларини севиб тановул қиламан. Айни кунларда кўпроқ Khanate ресторанидан овқатланяпман.
Шунингдек, стейкларни яхши кўраман, бу учун Go‘sht филиалларига бориб тураман. Кечки енгил овқат учун Огни Ташкента ресторанини маъқул кўраман.
Харид
Шоппингни турли дўконлардан амалга ошираман. Сўнгги вақтларда асосан Tashkent City Mall савдо марказидан кийимлар харид қиляпман. У ерда кўплаб машҳур брендлар ўз дўконларини очди.
Харид вақтида албатта кийим сифатига эътибор бериш керак, деб ҳисоблайман. Нарх сифатга муқобил бўлиши лозим. Шунингдек, ҳамёнбоп нархларга ҳам сифатли кийимлар топиш мумкин.
Кўргазма
Айни кунларда Compass савдо марказида ArtWeekend номли ноёб маҳсулотлар ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазманинг иш вақти: 10:00 дан 20:00 гача белгиланган экан. Меҳмонларни безаклар, мато ва бежирим аксессуарлар томошаси кутмоқда.