28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали бўлиб ўтади


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Тошкент шаҳрида 1−3 май кунлари гуллар фестивали бўлиб ўтади.
Фестивал жамоатчилик эътиборини экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларнинг экологик онгини шакллантириш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларини ривожлантириш масалаларига қаратишни мақсад қилган.
Қайд этилишича, фестивалда иштирок этиш учун экологик дизайн, барқарор ривожланиш ва «яшил иқтисодиёт» соҳасида фаолият юритувчи бизнес ва ташкилотлар вакиллари таклиф этилади.
Иштирокчиларга ўз лойиҳаларини кенг аудиторияга тақдим этиш, ҳамфикр ва ҳамкорларни топиш, шунингдек, экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш имконияти яратилади.
Фестивал Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда бўлиб ўтади.