РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,3 млн сўмни ташкил этди
24.01.2025

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,3 млн сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,3 млн сўмни ташкил этди

Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич 9 млн сўм билан Тошкентга, энг паст кўрсаткич эса 3,7 млн сўм билан Қашқадарёга тўғри келди.

2024 йилда Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълум қилди.

Отган йилнинг январь-декабрь ойларида қайд этилган мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 17,4%га ўсган.

Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келади — 9 млн 072 минг сўм (21,4%).

Ундан кейинги ўринларда 6 млн 766 минг сўм билан Навоий ҳамда 5 млн 99 минг сўм билан Тошкент вилоятлари турибди.

Энг кам ўртача ойлик иш ҳақи эса 3 млн 785 минг сўм билан Қашқадарё вилоятида кузатилган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи молия ва суғурта соҳасида қайд этилган — 15,263 млн сўм. Ундан кейинги ўринларда ахборот ва алоқа (13,1 млн сўм) ҳамда ташиш ва сақлаш соҳалари (8,11 млн сўм) турибди.

Шунингдек, ўртача ойлик иш ҳақи саноат соҳасида 6,43 млн сўмни, савдода 6,23 млн сўмни ҳамда қурилишда 5,9 млн сўмни ташкил этган.

Энг паст кўрсаткич эса таълим (3,6 млн сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3,4 млн сўм) соҳаларига тўғри келади.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.