верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилиши мумкин
07.02.2025

Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилиши мумкин

Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Шавкат Умрзоқов ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётганини, бу давлатлар раҳбарлари асос солган стратегик ҳамкорлик маҳсули эканлигини таъкидлади ҳамда бунда турк дипломатик корпусининг ҳам хизматини эътироф этди.

Меҳмон қабул учун миннатдорлик билдириб, унинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунига етаётганини маълум қилди ҳамда аввал муҳокама қилинган масалалар — Турк мактабини кенгайтириш, Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш ҳамда Тошкент шаҳрида Турк боғини ташкил этиш бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув якунида тарафлар ўзаро мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳар икки давлат учун манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.