Улуғбек Максумовнинг Дубайдаги «К 9» авто рақами қанча туради?


Дубайда ҳашаматли автомобил рақамлари юқори нархларда баҳоланади ва обрў белгиси сифатида қабул қилинади. Улуғбек Максумовга тегишли бўлган «К 9» авто рақами ҳам катта эътиборга тушган бўлиб, унинг қиймати бир неча миллион доллар атрофида экани тахмин қилинмоқда.
Бирлашган Араб Амирликларида ноёб автомобил рақамлари доимий равишда рекорд суммаларда сотилади. Масалан, илгари «P 7» рақами 15 миллион долларга харид қилинган эди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, «К 9» ҳам Дубайнинг энг қиммат авто рақамларидан бири бўлиши эҳтимоли юқори.

Экспертларнинг таъкидлашича, бундай ноёб рақамлар нафақат шахсий мавқени кўрсатадиган рамз, балки фойдали инвестиция ҳам ҳисобланади. Шу сабабли улар вақт ўтиши билан янада қимматлаши мумкин.