Хонанда Афруза турмушга чиқди
25 сентябрь куни Тошкентдаги тўйхоналардан бирида машҳур хонанда Афрузанинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. У мусиқий продюсер Беҳруз Аҳмедовга турмушга чиқди.
Аҳмедов ўзбек миллий академик драма театри актёри Ботир Муҳаммаджоновнинг ўғли. У сценарийнавис ва мусиқий продюсер сифатида фаолият юритади. Беҳруз бундан бир неча кун аввал Афруза билан АҚШ сафари чоғида унинг қўлини сўраганди.
Никоҳ оқшомида ўзбек шоу-бизнесининг таниқли хонанда, актёр ва шоуменлари иштирок этди. Тадбирда Алишер Узоқов қўшиқ куйлагани ва рақс тушгани мухлислар учун катта янгилик бўлди. Кеча тўлиғича гала-концертга айланиб кетди дейиш мумкин.
Маълумот учун, Афруза тахаллуси билан танилган хонанда Дилафруз Рустамова таниқли хонанда Шаҳло Рустамованинг қизи. У Cover Up лойиҳасидаги иштирокидан сўнг яккахон ижодни бошлаган ва бир нечта ҳит тароналари билан мухлислар эътиборини қозонган.