РУ
O’Z
UZS
/
/
«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановни қишдаёқ ўз сафига қўшиб олиш ниятида
03.01.2025

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановни қишдаёқ ўз сафига қўшиб олиш ниятида

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановни қишдаёқ ўз сафига қўшиб олиш ниятида

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг январ ойидаги трасферлар ойнасидаги энг асосий мақсадлари қаторига қўшилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.

20 ёшли футболчи ушбу мавсумни муваффақиятли ўтказмоқда ва ҳозирда бир неча АПЛ клублари, жумладан «Лестер», «Ньюкасл», «Челси», «Вест Ҳем» назарига тушган. Ўзбекистонлик футболчи ўз позициясида энг иқтидорли футболчилардан бири сифатида қаралмоқда.

Ўз навбатида «Ланс» клуби футболчини 30 миллион евролик таклиф тушган тақдирдагина сотишга тайёрлигини маълум қилган.

Мухлислар эътирофига кўра, футболчи Лига 1 нинг биринчи давраси рамзий жамоасига киритилди. Трансфермаркт портали футболчининг трансфер баҳосини 12 миллион еврога баҳолаган.

Абдуқодир Ҳусанов Франсия чемпионатида октябр ойининг «Энг яхши ёш футболчиси» деб топилганди.

Ҳусанов ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам асосий таркибидан муқим жой эгаллади. У ҳозиргача 18 учрашувда миллий жамоа шарафини ҳимоя қилди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.