Хонанда Шаҳло Аҳмедова катта янгиликни эълон қилди (видео)
Таниқли қўшиқчи Шаҳло Аҳмедова сўнгги вақтларда ижодий фаолликни оширмоқда. Ҳозирда у ўзининг янги таронасини тақдим этди.
Хонанда Шаҳло Аҳмедова ижодида кичик танаффусдан кейин яна янгиликлар бошланди. У «Куз» деб номланган қўшиғини тақдим этди.
Instagramʼда жойланган постда қўшиқчини машина рулида тор кўчалардан кетаётганини, ёнидаги ўриндиқда катта гулдаста турганини кўриш мумкин.
Тарона матнида кечаги кун энди жуфтлик учун хотирага айлангани, ортга қайтиб бўлмаслиги ва муаллиф айрилган жуфтига тўлиқ ўрганиб қолгани ҳақида айтилади.
Хонанда центябр ойи бошида ҳам «Авайла» деб номланган қўшиғи ва унга ишланган клипни мухлислари эътиборга тақдим этганди. Клип ЁуТубеъда 1 миллион марта кўрилган.