наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистон Халқаро космос шартномасига қўшилди
14.10.2024

Ўзбекистон Халқаро космос шартномасига қўшилди

Ўзбекистон Халқаро космос шартномасига қўшилди

Ўзбекистон Космосни, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага қўшилди. Бу космосни ўрганиш, халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, ресурслар ва билимлар алмашинуви учун имкониятлар очиши кутилмоқда.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни Космик фазони, шу жумладан Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Ҳужжат 1966 йил 19 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан қабул қилинган ва 1967 йил 27 январда Лондон, Москва ва Вашингтонда имзоланган. Ҳозирга қадар унга 114 та давлат қўшилган бўлса, Ўзбекистон 115-иштирокчига айланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонунни 2 июль куни қабул қилган, Сенат эса 15 август куни маъқуллаган. Парламент қуйи палатасида қонун муҳокамасида «Ўзбеккосмос» агентлиги бош директори Шуҳрат Қодиров битимни ратификация қилиш Ўзбекистоннинг халқаро космик лойиҳалар ва тадқиқотларда иштирок этиши, шунингдек, бошқа мамлакатлар билан ресурслар ва билим алмашиш учун имкониятлар очишини таъкидлади. Ратификация, шунингдек, Ўзбекистоннинг космик ҳуқуқ тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

«Космик фаолият жаҳон ҳамжамиятининг глобаллашуви ва ахборотлаштириш жараёнида муҳим ўрин тутади. Дунёнинг барча етакчи ва кўплаб ривожланаётган давлатлари космик фазони ўрганиш ва ундан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда, космик салоҳиятдан эса иқтисодий, мудофаа, техникавий, илмий, ижтимоий, маданий ва халқаро манфаатларни рўёбга чиқариш учун фойдаланилмоқда,» — дейилади Сенат муҳокамасида.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.