Об-ҳаво маълумоти: 22 январь куни -7 даража совуқ бўлади
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.