верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистондан Қозоғистон ва Тожикистонга ўтишда янги қоида жорий этилади
20.11.2024

Ўзбекистондан Қозоғистон ва Тожикистонга ўтишда янги қоида жорий этилади

Ўзбекистондан Қозоғистон ва Тожикистонга ўтишда янги қоида жорий этилади

Шавкат Мирзиёев иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Унда президент мамлакатни ривожлантириш учун самарали ташқи сиёсат олиб бориш, дўст ва ҳамкорлар доирасини кенгайтириш, қўшни мамлакатлар билан минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб қолади. Келгуси йили мамлакатда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё бешлиги» учрашуви бунинг амалий қадами экани қайд этилди.

Шунингдек, давлат раҳбари Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ИД-карта орқали ўтиш имконияти яратилишини маълум қилди. Мазкур мамлакатлар билан бу тизимни жорий этиш режалаштирилган.

Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда бошқа етакчи ҳамкор давлатлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан самарали ва тизимли алоқаларни янада ривожлантириш доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланди.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.