Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкент–Андижон пулли автомобиль йўли олти йил муддатда қурилади
11.10.2024

Тошкент–Андижон пулли автомобиль йўли олти йил муддатда қурилади

Тошкент–Андижон пулли автомобиль йўли олти йил муддатда қурилади

Жараён уч босқичда амалга оширилиб, йўлнинг 64 фоизи янгидан қурилади, қолган 36 фоизи эса реконструкция қилинади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Тошкент–Андижон пулли автомобиль йўли олти йил муддатда қурилади. Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ташкил этилган давра суҳбатидаги тақдимотда Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.

Унга кўра, 314 км узунликдаги йўлнинг 64 фоизи янгидан қурилиши, 36 фоизи эса реконструкция қилиниши кутилмоқда. И-а категориясидаги йўл 6 қатордан иборат бўлиб, унинг қурилиш муддати 6 йил 3 ойни ташкил этади.

Жараён уч босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда Тошкент–Ангрен (78 км), иккинчи босқичда Ангрен–Поп (93 км), учинчи босқичда эса Поп–Андижон (143 км) қисмлари қурилади.

Бунда, йўл цемент-бетон қопламали бўлади. Унда жами 102 та сунъий тузилма қурилади, йўл ўтказгичларнинг жами узунлиги 1122 метрга етади. Шу билан бирга, унда 10та туннель бўлиши ва уларнинг умумий узунлиги 33 километрга етиши кутилмоқда. Энг узун туннель — 6 787 метр.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.