наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда 2024 йил ноябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?
05.11.2024 (янгиланди 08.11.2024)

Ўзбекистонда 2024 йил ноябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда 2024 йил ноябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Иқлим маълумотларига кўра, ноябрь ойида ўртача ҳаво ҳарорати октабр ойига нисбатан 6-7 даражага, шимолда ва чўл ҳудудларда 8-9 даражага паст бўлади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ноябрь ойи куз фаслининг бошидан фарқли даражада ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариб туриши билан ажралиб туради.

Ойнинг биринчи ярмида ўртача кўп йиллик кундузги ҳарорат 15-20 даража илиқни (баъзан 22-27 даражагача), ойнинг иккинчи ярмида эса 10-15 даража илиқни ташкил этади.

Метеорологик кузатувларнинг барча қаторлари учун мутлақ максимал ҳарорат 30-33 даража илиқни, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида 26-28 даража илиқни ташкил этади.

Ўтган асрнинг ўрталаригача бўлган давр учун энг совуқ ноябрь ойларида ҳаво ҳарорати 19-24 даража совуққача, шимолда 25-27 даража совуққача, энг чекка жанубда 10-15 даража совуққача пасайди.

Сўнгги йилларда ноябрь ойида бундай қаттиқ совуқлар кузатилмади. Ушбу асрда энг паст ҳарорат 10-15 даража совуқни, шимолда 20-25 даража совуқни, Устюртда 26-28 даража совуқни ташкил этди.

Метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун Ўзбекистонда энг илиқ давр ўтган 2023 йил ноябрь ойида кузатилди, бунда ўртача ойлик ҳарорат иқлим меъёридан 3-6 даражага кўп бўлди.

Республика ҳудудининг катта қисмида 2023 йил ноябрь ойида (шимол ва чўл ҳудудлардан ташқари) ҳаво ҳарорати манфий қийматларгача бир марта ҳам пасаймади.

Ушбу асрда 2020 йил ноябрь ойи энг совуқ бўлди.

Ўша йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳали нисбатан илиқ бўлди. Иккинчи ўн кунликда ҳароратнинг кескин пасайиши кузатилди. Совуқ ҳаво ноябрь ойининг охиригача сақланиб турди. Ҳатто кундуз кунлари ҳам термометр устуни 5 даража илиқдан, энг совуқ кунларда эса 0 даражадан юқорига кўтарилмади.

Ноябрь ойида ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айнанади) октабр ойига нисбатан тез-тез кузатилади, улар давомий ва жадал бўлади.

Тоғли ҳудудларда биринчи қор қоплами шаклланади. Пастки қатламларда қор қоплами беқарор бўлади, 2000 м дан юқори бўлган баландликларда эса қор қопламининг баландлиги ой охирига 25-40 см га етади.

Ҳудуднинг катта қисмида барча кузатув йиллари учун 2011 йил ноябрь ойи ёғингарчилик энг кўп бўлган йилдир. Ушбу йили ноябрь ойида ёғингарчилик 3-3,5 ойлик меъёргача, энг чекка жанубда эса 4-7 ойлик меъёргача бўлган.

Масалан, Тошкентда 2011 йил ноябрь ойида меъёр 51 мм бўлганда 167 мм ёғингарчилик кузатилди ва у 19 кун (меъёр 11 кун) давомида қайд этилди.

Аммо метеорологик кузатувлар тарихида аномал қуруқ ноябрь ойлари ҳам қайд этилган, бунда ёғингарчилик меъёрдан 1 дан 30 фоизгача бўлган.

Бу йил ноябрь ойи иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво билан бошланади.

Республика бўйича 1-3 ноябрь кунларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳав кузатилади, фақат 2 ноябрда Тошкент вилоятининг айрим жойларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. 3 ноябрга келиб, кундузи ҳаво 20-25 даража илиққача исийди.

4 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши бошланади. Республика ҳудудлари бўйича ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 10-15 даража илиққача пасаяди, республиканинг қолган ҳудудларида эса илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

5 ноябрдан нам ва совуқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади.

Совуқ ҳарорат фонида 5-8 ноябрь кунлари республиканинг барча вилоятларида, 9-10 ноябрда шарқий ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади (тоғларда ёмғир қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва биринчи ўн кунликнинг охирига келиб, ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқни, кундуз кунлари 7-12 даража илиқни ташкил этади.

Ноябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 17-20 даража илиққача кўтарилишида илиқ об-ҳаво даврлари кузатилиши эҳтимоли бор.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.