$100 верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Ҳаммамиздан ҳам кўп яшаган»: Интернет фойдаланувчилари ҳали-ҳануз ишлатаётган 20 та жуда қадимий буюмларни намойиш қилди
03.10.2024

«Ҳаммамиздан ҳам кўп яшаган»: Интернет фойдаланувчилари ҳали-ҳануз ишлатаётган 20 та жуда қадимий буюмларни намойиш қилди

«Ҳаммамиздан ҳам кўп яшаган»: Интернет фойдаланувчилари ҳали-ҳануз ишлатаётган 20 та жуда қадимий буюмларни намойиш қилди
Муаллиф

Ҳақиқий оилавий ёдгорликларга айланган мебель, кийим-кечак, аксессуарлар ва жиҳозлар. Буларнинг барчасини ушбу мақолада томоша қилишингиз мумкин.

image

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN XARID QILISH MUMKIN?

icon

Кўпчилик одамлар нарсалардан улар ўз вазифасини бажара оладиган вақтгача фойдаланишга одатланишган. Агар бирор қурилма ишлашда давом этаётган бўлса, уни алмаштириш шарт эмас.

Худди шунингдек, вақт синовидан ўтган кийим-кечак, аксессуарлар ва уй жиҳозлари ҳам шундай. Реддит фойдаланувчилари бундай узоқ умр кўрадиган нарсалар ҳақида мисоллар келтирди.

1. 1955 ва 2015 йилларда бир хил мототциклда ўтирган жуфтлик. Мотоцикл ҳали ҳам юради.

2. Тахминан 1880 йилда ишлаб чиқарилган Оксфорд китоб сумкаси. Расм муаллифининг бобоси 1951 йилда ўрта мактабга борганида ундан фойдалана бошлаган. Ўшандан бери ундан онаси, амакиси ва холаси фойдаланган. Сумка ҳали ҳам ишлатилмоқда.

3. 1959 йилги Frigidaire Custom плитаси. Ошхонада фахрли ўринни эгаллайди.

4. 1935 йилги ундан ҳам қадимийроқ Wedgewood плитаси. Ажойиб ҳолатда сақланиб қолган.

5. 1960 йиллар бошида ишлаб чиқарилган Viking Husqvarna 21a тикув машинаси. Расм муаллифининг бувисинига тегишли эди. Кадрда эса унинг ўғли — бу қурилмадан фойдаланадиган тўртинчи авлод вакили.

6. 1682 йилги эман ёғочидан ясалган сандиқ. Ҳақиқий антиквариат. Қулфи ҳали ҳам ишлайди.

7. Расм муаллифи 18 ёшга тўлганида сотиб олган Hagloʻfs пойабзали. Ҳозир у 50 ёшда.

8. Waterman 52 русумли 97 ёшли перо ручка. Ҳозир ҳам ўз вазифасига кўра ишлатилмоқда.

9. 60 йилларга оид Rolleicord 6х6 плёнкали фотоаппарати, у ҳали ҳам жуда таъсирчан кадрлар олиш учун ишлатилади.

10. Тухум қовуриш учун махсус това — 1940 йиллардан бери хизмат қилмоқда.

11. Иккинчи жаҳон уруши жангларида қатнашган амакиваччасининг соати. Бураб қўйилгандан сўнг яхши ишлайди.

12. Herman Miller Eames креслоси ва оёқ қўядиган курсичаси. Муаллиф буваси томонидан қолдирилган. Тахминан 1960 йиллардан бери ишлатилган. Ҳозир анча-мунча пул туради.

13. 1989 йилги тушлик қутиси ва 1997 йилги термос — ўша машҳур Stanley.

14. 100 йиллик Singer тикув машинаси ҳамон аъло даражада ишлаб турибди.

15. 1925 йилда ишлаб чиқарилган General Electric стол вентилятори озгина таъмирлангани ва кабели алмаштирилганидан сўнг деярли мукаммал ҳолатда.

16. Картрижли оригинал GameBoy модели. Ишлаяпти.

17. 1920 йилларга оид Perfection Heater иситгичи. Ҳозирда у уй жиҳози сифатида ишлатилади, лекин ҳали ҳам иссиқлик бериш қобилиятига эга.

18. 2001 йилда, Ericsson билан бирлашишдан олдин ишлаб чиқарилган эски Sony телефони. Ҳали ҳам уяли алоқа тармоғига уланмоқда.

19. 1987 йилги чек қутисидаги оригинал Sony Walkman DC2. Яхши ишлайди ва баъзан машинада ишлатилади.

20. Ва ниҳоят, ҳақиқий оилавий меросга айланган юк машинаси.

Узоқ йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бундай буюмларнинг қадри бўлак ҳисобланади.

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.