РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда Apple Pay, Google Pay ва Paypal ишлай бошлайди
02.10.2024

Ўзбекистонда Apple Pay, Google Pay ва Paypal ишлай бошлайди

Ўзбекистонда Apple Pay, Google Pay ва Paypal ишлай бошлайди
Муаллиф

Транспорт вазирлиги эса Hertz, Avis ва Sixt каби автоижара компанияларини таклиф этиши керак.

26 сентябрь куни туризмни ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинган. Қарор lex.uz порталида эълон қилинди.

Унга кўра, 2024 йил якунига қадар:

  • автотранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар (Hertz, Avis, Sixt каби) фаолиятини мамлакатнинг аэропорт ва темир йўл вокзаллари ҳудудларида йўлга қўйиш учун қулай шароитлар яратиш чоралари кўрилади; (ижрочилар: Транспорт вазирлиги ва Туризм қўмитаси);
  • ҳудудлар бўйича туристик йўналишлар ва объектларни қамраб олувчи рўйхат шакллантирилиб, Apple ва Google халқаро хариталарга тақдим этилади ва мунтазам равишда реестр янгилаб борилади; (ижрочилар: Туризм қўмитаси ва Рақамлаштириш вазирлиги);
  • халқаро онлайн тўлов компаниялари (Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay каби) билан музокара ўтказилиб, ушбу воситалар Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига уланади, зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади (ижрочилар: Марказий банк, Рақамлаштириш вазирлиги ва Туризм қўмитаси).
  • Маълумот учун, PayPal — бу халқаро тўлов тизими бўлиб, АҚШнинг PayPal Holdings Inc компанияси томонидан ташкил этилган. Ташкилий-ҳуқуқий шакли жиҳатидан очиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади ва акциялари NASDAQ биржасида савдо қилинади.

PayPal тўлов тизими Ўзбекистонда тегишли бўлинма очиб, миллий валюта — сўмда тўловлар ва амалиётларни амалга оширмоқчи бўлса, у ҳолда амалдаги қонунчиликка кўра, компания Марказий банкдан тегишли лицензия олиши ва ўрнатилган тартибда назорат ва кузатув остида бўлиши талаб қилинади.

Бошқа бўлимлардан материаллар