РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда боғча мудираларини менежерликка ўқитиш тизими жорий этилади
30.09.2024

Ўзбекистонда боғча мудираларини менежерликка ўқитиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда боғча мудираларини менежерликка ўқитиш тизими жорий этилади
Муаллиф

Малака оширишда вазирлик, малака ошириш маркази, мактаб ва боғчани боғлайдиган вертикал тизим йўлга қўйилади.

Боғча мудираларини ўқитиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда 30 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида маълум қилинди.

Давлат раҳбари йиғилишдан олдин янгича қиёфага эга институтда яратилган шароитлар, ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича янги тизим тақдимоти билан танишганини, бундан буён таълим сифатини янги босқичга кўтариш учун иш 7 та йўналишда ташкил этилишини қайд этди.

Абдулла Авлоний номидаги институт педагогларда касб маҳоратини оширишга масъул бўлади. Институтнинг 12 та ҳудудий марказини янги қиёфага келтириш ва жиҳозлаш учун яқин 3 йилда бюджетдан ҳар йили 50 млрд сўм ажратилади.

Ҳокимларга жойлардаги барча малака ошириш марказларини янги қиёфага келтириш топширилди. Малака оширишда вазирлик, малака ошириш маркази, мактаб ва боғчани боғлайдиган вертикал тизим йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, жойларда 1 300 та таянч мактаб ва 200 та боғча танлаб олиниб, улардаги етакчи ўқитувчилар ёш педагоглар учун «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати»ни ташкил этади. Бунинг учун етакчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилади.