Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
16.10.2024

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидромет 18–20 октябрь кунлари республика ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 октабрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 октабрда Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 20 октабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 октабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23°; 19 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 22-27°; 20 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 15-20° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 октабрда кечаси 3-8° илиқ; кундузи 20-25°; 19-20 октабрда кечаси 7-12°, кундузи 23-28° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 октабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22°; 19 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 20-25°, 20 октабрда кечаси 7-12°, кундузи 23-28° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 20-25°; 19 октабрда кечаси 7-12°, кундузи 25-30°; 20 октабрда кечаси 10-15°, кундузи 25-30° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 октабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20°; 19 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 18-23°; 20 октабрда кечаси 7-12°, кундузи 21-26° бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 октабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10°; 19 октабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15°; 20 октабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.