Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Ўзгидромет» тезкор гидрометеорологик ахборот эълон қилди
28.11.2024

«Ўзгидромет» тезкор гидрометеорологик ахборот эълон қилди

«Ўзгидромет» тезкор гидрометеорологик ахборот эълон қилди

Ҳарорат яна пасаяди. 30 ноябрь–1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Тоғли ҳудудларида сел хавфи бор.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

«Ўзгидромет» директори тезкор гидрометеорологик ахборот эълон қилди.

Унга кўра, 29 ноябрь–2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

29 ноябрь–1 декабрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь–1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1–2 декабрга келиб, 3 даража совуқ-2 даража илиқни, кундуз кунлари 3-8 даража илиқни, шимолда кечалари 3-8 даража совуқни, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади.

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.