Об-ҳаво маълумоти: 12–14 февраль кунлари ҳарорат исий бошлайди


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти


Ҳаво бироз булутли бўлади, 12 февралда айрим жойларда бироз қор ёғади, 13-14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 12 февралда 3° совуқ-2° илиқ, 13 февралда 0-5° илиқ, 14 февралда 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 12 февралда айрим жойларда бироз қор ёғади, 13-14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; 13 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ; 14 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Навоий вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 12-13 февралда айрим жойларда бироз қор ёғади, 14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; 13 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ; 14 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади. Шимолда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 12 февралда 3° совуқ-2° илиқ, 13 февралда 0-5° илиқ, 14 февралда 3-8° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 12 февралда айрим жойларда вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, 13 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. 14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 13 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4-9° илиқ, 14 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 12 февралда айрим жойларда бироз қор ёғади, 13-14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; 13 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 14 февралда кечаси 1° совуқ-4° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 12 февралда айрим жойларда вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, 13 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. 14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 13-14 февралда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. 12 февралда Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 февралда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 13-14 февралда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.