Райан Рейнольдс ва Хью Джекман янги лойиҳада суратга тушади
Лойиҳа ҳақида биринчи марта шу ёзда маълум бўлди. Рейнольдс ва Леви учун бу кейинги тўртинчи қўшма лойиҳа бўлади.
100 нафар дўстингизни таклиф қилиб, iPhone 16 Pro ютиб олинг!
«Дэдпул ва Росомаха» юлдузи Райан Рейнольдс Marvel кино оламига алоқадор бўлмаган тайёрланаётган фильм ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Актёр Хью Джекман билан бирга фильмда роль ўйнайди.
«Бутун йилни сценарий ёзишга сарфладим. Бу бизнинг Хю ва Шон билан лойиҳамиз ва у Марвел учун эмас», — деди Рейнольдс Variety подкастида.
Сюжет тафсилотлари номаълум. Лойиҳа ҳақида биринчи марта шу ёзда маълум бўлди. Рейнольдс ва Леви учун бу «Бош қаҳрамон», «Адам» лойиҳаси ва «Дэдпул ва Росомаха»дан кейинги тўртинчи қўшма лойиҳа бўлади.