верхний на лендинг кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонликлар Наврўз муносабати билан неча кун дам олади?
04.03.2025

Ўзбекистонликлар Наврўз муносабати билан неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар Наврўз муносабати билан неча кун дам олади?

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун — 21, 22 ва 23 март кунларида дам олади. 6 кун ишлайдиганлар эса 22 мартда ишлайди.

image

Kino va seriallarni 7 kun bepul tomosha qiling

icon

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади. Бу Камбағаллик ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган 2025 йилги иш вақти тақвимида назарда тутилган.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Демак, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 3 кун дам олади:

  • 21 март, жума — Наврўз байрами;
  • 22 март, шанба — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
  • 23 март, якшанба — дам олиш куни.

Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун фақат жума ва якшанба дам олиш куни бўлади, 22 март, шанба иш куни ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳафтасига 5 кун ишловчилар 8 март — Хотин-қизлар байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун — 8, 9 ва 10 март кунларида дам олади. 6 кун ишлайдиганлар эса 10 мартда ишга чиқади.

Бу қизиқ

нижний на лендинг кино

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.