верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи маълум бўлди
10.12.2024

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи маълум бўлди

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи маълум бўлди

Ўзбекистон МТЖ футболчисини Италиянинг гранд клубларидан ташқари Германиянинг топ клублари ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Италия грандларидан ташқари Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун курашга Германиянинг 4 та клуби қўшилди. Бу ҳақда яқин манба маълум қилди.

Манбага кўра, Хусановга «Боруссия Дортмунд», «Баер Леверкузен», «Ред Булл Лейпциг» ва «Айнтрахт Франкфурт» жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг трансфер нархи 30-40 миллион еврога баҳоланмоқда. Абдуқодир Ҳусанов тарихдаги энг қиммат ўзбек футболчисига айланиши мумкин.

Айни пайтда футболчининг агенти Ғайрат Ҳасбиуллин ва унинг отаси Ҳикмат Ҳошимов Европада бўлиб турибди ва жамоалар таклифлари бўйича қизғин музокаралар олиб бормоқда.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.