Бугун қандай кун: 2024 йил 26 июнда нишонланадиган байрамлар
26 июнь – Бахт-саодат куни, шунингдек, БМТ томонидан ташкил этилган “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш” куни. Шунинг учун дунё неъматларидан лаззатланиб, доим огоҳ бўлишингиз сўралади. 26 июнда яна қандай қизиқарли байрамлар борлигини бугунги танловимиздан билиб олинг.
Кечириш куни
Расмий эмас, аммо 26 июнда қариндошлар ва дўстларингиздан кечирим сўрашнинг яна бир сабаби. Ўйлаб кўринг, балки ўзингиз билмаган ҳолда кимнидир сўзингиз, амалингиз ёки кам меҳр бериб дилини оғритиб қўйган бўлсангиз, бугунги кун кичкина совға ёки кечки овқатга таклиф қилиб яқинларингизни кўнглини олиш учун ажойиб кундир.
Девордаги соялар куни
Барча болалар яхши кўрадиган ва кўнгилхушлик қилиб ўйналадиган байрам. Болангизга девордаги соялар сонини санашни таклиф қилинг. Ундан ҳам қизиғи, бармоқлар ёрдамида турли ҳайвонларни топганга балл бериб, қизиқарли ҳикоялар, латифалар айтиб вақтичоқлик қилишингиз мумкин. Энг кўп балл тўплаганга мукофот эса ўйинчоқ ёки ширинлик бўлиши мумкин.
Тиш чўткасининг туғилган куни
Дунёга энг оддий, аммо энг ажойиб ихтиролардан бирини – тиш чўткаси кашф қилинган ажойиб кун. Байрам шарафига тишларингизни икки марта эмас, уч марта ювишни таклиф қиламиз, тишларингиз соғломлигини текшириш учун тиш шифокори кўригига боришни режалаштиринг. Кўпчилик учун қизиқ бўлган: тишларни электр чўткаси билан қандай тўғри тозалаш кераклиги ва тишларни тоза сақлашда ирригатор керакми кабиларга жавоб олиш учун ажойиб кун.
Шоколадли пудинг куни
Эътибор қилингсангиз, ширинлик севувчилар учун ҳар кун байрам! 26 июнда АҚШда “Шоколадли пудинг” куни нишонланади. Агар сиз ҳам бу ширинликни яхши кўрсангиз, лекин дўкондаги кимёвий ширинликка пул сарфлашни истамасангиз, пудингни ўзингиз тайёрлашингизни маслаҳат берамиз, бизда эса унинг осон рецепти бор.
Шоколадли пудинг рецепти (4 та порция учун):
Масаллиқлар:
- Какао – 4 ош қошиқ
- Шакар – 4 ош қошиқ
- Жўхори крахмали – 4 ош қошиқ
- Сут – 800 мл
Тайёрланиши:
- Барча қуруқ масаллиқларни аралаштириб оламиз.
- Сутни оловда қиздириб оламиз, сўнг қуруқ аралашмани сутга қўшамиз ва аралаштиришни бошлаймиз.
- Аралашма қайнай бошлаши биланоқ оловни пасайтирамиз ва доим аралаштириб турган ҳолда яна бир дақиқа давомида пиширамиз.
- Тайёр пудингни қолипларга қуйиб, хона ҳароратида совитамиз, кейин эса бир неча соатга совутгичга қўямиз.
- Дастурхонга тортишдан олдин шоколад, ёнғоқ, крем ёки қулупнай бўлакчалари билан безашни унутманг.
Косметолог куни
Ўзбекистон тақвимида бундай байрам йўқ, аммо бизнинг косметологларимизни ҳам табриклаб қўйсак дили тоғдек кўтарилиши аниқ. Ахир улар бизни доим акне, тошмалар, шишишлар каби муаммолардан халос бўлишимизга ёрдам бериб, терини парвариш қилишда тўғри маслаҳат беришдан ҳеч толмайдилар. Севимли косметологингизни табриклаб қўйишни унутманг.
26 июнда кимлар туғилган
- Грег ЛеМонд – америкалик велосипедчи ва “Tour de France”нинг уч карра ғолиби.
- Пол Томас Андерсон – Голливуд режиссёри бўлиб, уни мустақил кино мухлислари яхши кўришади. Унинг асарлари
- орасида “Олтин глобус” мукофотига тўртта номинацияни қўлга киритган “Licorice Pizza” ҳам бор.
Обри Плаза – машҳур Netflix “Оқ Лотус” сериалининг юлдузи. Агар ҳалигача томоша қилмаган бўлсангиз, унда бу мавсумнинг “must have” сериалларидан бири – дам олишни режалаштиришингиз учун курорт атмосфераси ва ҳақиқий таътил муҳитига бой сериал.
Ариана Гранде – АҚШдаги энг машҳур қўшиқчилардан бири, актриса ва ҳатто услуб рамзи. Бугун Грандеънинг энг машҳур қўшиқларини тинглаймиз ва унинг соч турмаги ёки макияжини такрорлашга ҳаракат қиламиз.