04.03.2025
Зоҳид «Уммон» катта сирни ошкор қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
«Уммон» гуруҳининг собиқ вакили, хонанда Зоҳид жамоа билан ўтган дамларини соғинаётганини айтди.
У сторисларга 2011 йиллардан бошлаб саҳналарга чиқиб келаётган гуруҳ видеоларини жойлаб, орадан йиллар ўтганини айтган.
Зоҳид сўнгги бир йилда жуда кўп носталгик кайфиятга берилмоқда. Унинг охирги эълон қилинган «Дил» қўшиғи ҳам «Уммон» услубида бўлди.
Хонанда дўсти Жасур вафот этгандан сўнг «Уммон» ҳеч қачон қайта тикланмаслигини маълум қилганди. Шоҳруҳ эса гуруҳни қайта тикламоқчи.