наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Ўзбекистонни чиқиндисиз жойга айлантириш мумкин». Пиёдачи билан катта суҳбат
05.12.2024

«Ўзбекистонни чиқиндисиз жойга айлантириш мумкин». Пиёдачи билан катта суҳбат

«Ўзбекистонни чиқиндисиз жойга айлантириш мумкин». Пиёдачи билан катта суҳбат
Муаллиф

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон медиабозорида ҳам экоблогерлар фаолияти ривожланмоқда. Бугунги мақолада Пиёдачи номи остида ижод қилувчи таниқли блогер Жавоҳир билан экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида суҳбатлашдик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳаммаси нимадан бошланди: экоблогерлик фаолиятингизга назар

2022 йилда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси бўлганман. Мен ҳеч қачон экологик муаммоларга бефарқ бўлмаганман. Доим жамиятга фойдаси тегадиган контент қилиш ҳақида ўйлардим.

2024 йил апрель ойида «Пиёдачи» лойиҳасини суратга ола бошладим. Кетма-кет бир нечта видеоларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилганман. Бундан кўзланган мақсад аудитория нигоҳини долзабр экомуаммоларга қаратишдан иборат бўлган.

Ўтказаётган экспериментларингиз орқали қандай натижаларга эришмоқчисиз?

Кўчаларни тозалаш билан боғлиқ видеолардан ташқари турли тажрибалар ҳам ўтказиб тураман. Бу экспериментлар нега керак, деган саволга жавоб берадиган бўлсам, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар жуда катта куч. У орқали инсонлар дунёқарашини ўзгартириш мумкин.

Шу сабабли аудиторияга қизиқарли маълумотлар бериш асносида турли тажрибалар ўтказишга ҳам қарор қилганман. Масалан, видеоларимдан бири Халқлар дўстлиги майдонида суратга олинган. Унда одамларнинг ҳаммаси ҳам чиқиндига бефарқ эмаслиги, кўпчилик кўчада ётган чиқиндиларни ўзиники бўлмасада, чиқинди идишига ташлашини кўрсатиб берганман.

Атроф-муҳитни тозалаш жараёнида дуч келадиган энг катта қийинчиликлар нималардан иборат?

Бу борада мени энг кўп қийнайдиган муаммо тасвирга олиш жараёнимда атрофдаги одамларнинг бефарқлигидир. Иккинчидан, обуначиларим ёки жамоам билан тозаланган ҳудудни бир неча кундан сўнг яна ифлос ҳолатда кўрамиз. Бу эса кўнгилни хира қилиб, қаттиқ таъсир ўтказади.

Тўғри, озодалик маданияти бир деганда шаклланиб қолмайди. Бундай нарсалар ҳақида кўп гапирилса, эшиттирилса, одамларнинг онгостига ўрнашиб қолади. Бунга 5-10 йил ёки ундан кўпроқ вақт кетар, аммо белгиланган муддат келганда, одамларимиз экологик муаммолар қанчалик долзарблиги ва келажак учун муҳимлигини англаб етади.

Ўз тажрибангизга асосланиб, экологик лойиҳалар қайси ҳудудларда самарали бўлишини айта оласизми?

Айни пайтда Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб, таҳсил олаётганим боис видеоларимнинг асосий қисми пойтахтда суратга олинмоқда. Бироқ яқин келажакда бутун Ўзбекистон бўйлаб контентлар яратиш ва ободончилик ишларига кенг оммани жалб қилишни режа қилганман.

Фаолиятим давомида Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида тажрибалар ўтказиб, видеолар суратга олганман. Юқорида таъкидлаганимдек, қисқа вақтдан сўнг Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кўпчилик билан ҳашар йўли ёрдамида ўз ишимни давом эттиришни хоҳлайман.

Шахсий тажриба: мен бир ўзимман, шу сабаб бутун дунёни тоза қилолмайман, дейдиганларга қандай маслаҳат берасиз?

Тўғриси, бошида мен ҳам бир ўзим эдим. Жамоам ҳам, қўллаб-қувватлайдиган инсонлар ҳам бўлмаган. Суратга олиш жараёнларига ҳам ўзим чиқардим. Қайсидир муддатга етгач, чин дилдан ёрдам беришни истайдиган одамлар атрофимда йиғилди.

Ўша вақтда бир нарсани тушуниб етдим: у хоҳ экофаол бўлсин, хоҳ оддий одам бунинг фарқи йўқ. Чин қалбдан хоҳласа, исталган одам юртимиз ободлиги учун ўз ҳиссасини қўша олади. Менга эргашадиган инсонларга яна бошқалар эргашади ва шу орқали жамият битта ғоя остида бирлашади.

Ҳа, бутун Ўзбекистонни чиқиндисиз жойга айлантирамиз, вилоятлараро контентлар суратга олиб, ҳашарлар ўтказамиз дейишим эриш туйилиши мумкин. Аммо ишонаманки, мени доимий кузатадиганлар қўллаб-қувватлайди ва биз хоҳлаган мақсадимиз томон қўрқмасдан қадам ташлашда давом этамиз.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.