наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ботир Қодиров: таржимаи ҳоли, ёши, шахсий ҳаёти ва хонанда ҳақида қизиқарли фактлар
09.11.2024

Ботир Қодиров: таржимаи ҳоли, ёши, шахсий ҳаёти ва хонанда ҳақида қизиқарли фактлар

Ботир Қодиров: таржимаи ҳоли, ёши, шахсий ҳаёти ва хонанда ҳақида қизиқарли фактлар
Муаллиф

Сўнгги йилларда атрофида кўплаб шов-шувлар юзага келган соҳирнафас хонанда Ботир Қодировнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида барча қизиқ маълумотлар.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ботир Қодировнинг ёши

2024 йилда Ботир Қодиров ўзининг 43 ёшга тўлишини нишонлади. Қодиров 1981 йил 6 майда туғилган. Бурж белгисига кўра у Бузоқ. Бунга санъаткорнинг шижоати ва ёрқин кўриниши ҳам гувоҳлик беради.

Ботир Қодировнинг таржимаи ҳоли

Ботир Шералиевич Қодиров — таниқли ўзбек қўшиқчиси. Шоу-бизнес соҳасида 2005 йилдан буён профессионал санъаткор сифатида фаолият юритади. Поп ва фольклор жанрида ижод қилади. Маданият ва санъат фидокори кўкрак нишони соҳиби.

2019 йилда Хитойда ўтган XVIII Халқаро Пекин фестивалида Ўзбекистон вакиллари, яъни Ботир Қодиров ижодий жамоаси олий мукофотни қўлга киритган.

Ботир Қодиров санъаткорлар оиласида туғилиб ўсган. Болалигиданоқ қўшиқ куйлашга иштиёқманд бўлган ва санъат таъсири остида улғайган. Оиласининг деярли барча вакиллари санъаткор бўлишган. Она бобоси Набижон Қодиров бастакор ҳамда чангчи созанда бўлган.

Она бувиси Тожихон Ахмеджонова Андижондаги Охунбобоев номли театрда актриса бўлиб ишлаган. У Ботир Қодировнинг санъат соҳасидаги илк устози эди. Кичкиналигида санъат ҳақида илк тушунчаларни бувисидан олган. Онаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Зулхумор Қодировадир.

Ботир Қодиров мактабни тамомлагандан сўнг 2000 йил Тўхтасин Жалилов номидаги Андижон давлат санъат билим юртида таҳсил олган. У ерда андижонлик, мақом йўналишидаги қўшиқлар ижрочиси Азизбек Зайнобиддиновга шогирд тушган. Кейин эса Тошкент давлат маданият институтининг анъанавий хонандалик факультетига ўқишга кирган.

Ашула ва рақс эстрада бўлимида таҳсил олган. Институтда Оролмирзо Сафаров, Раҳматжон Турсунов каби устозлардан таҳсил олган. Кейинчалик таниқли ўзбек бастакори Мусахон Нурматовдан миллий эстрада йўналишидаги қўшиқчилик сирларини ўрганган. Институтни 2005 йил битирган.

Ботир Қодировнинг ижодий карьераси

Ботир Қодиров 2005 йилдан бошлаб профессионал санъаткор сифатида телевидение ва радиода ўзининг илк қўшиқларини ижро эта бошлаган. Қўшиқчи илк яккахон концертини 2006 йилда берган ва кейинчалик кўплаб мусиқий альбомлар чиқарган.

Хит тароналари «Сени ўйлайман», «Адашдим» қўшиқлари бўлиб, бугунги кунгача  хонанданинг 60 га яқин қўшиқ, 10 га яқин клип ва 4 та альбоми мухлисларга тақдим этилган. Поп, фольклор жанрида ижод қилади.

2019 йилда Хитойда ўтган XVIII Халқаро Пекин фестивалида Ўзбекистон вакиллари, яъни Ботир Қодиров ижодий жамоаси олий мукофотни қўлга киритди. Ботир Қодиров 2020 йилда Маданият ва санъат фидокори кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қўшиқлари: «Дийдор учун»,  «Йиқилдим ёмон», «Ишон», «Ишқ», «Соғинганда йиғлайсанми?»  “Она“, «Севиб қолганман»,  «Адашдим», «Мен отамни соғинганда», «Бандаси бор этолмас» «Ёнаман», «Юрагим дук дук уради»,  «Севиб қолганман ёмон», «Муҳаббат келади»,  «Гўзалсан», «Ёмон кўраман», «Жим туринг», «Шукрона».

Ботир Қодировнинг шахсий ҳаёти

Хонанда YouTubeдаги «Чотки ТВ» каналига берган интервьюсида отаси томонидан тан олинмагани ва фарзандларининг сони ҳақидаги саволларга  жавоб берганди.

Ўз вақтида тан олинмаган фарзандман. Ўша пайтда катта оила қилишни ва уларни адолат билан бошқаришни ният қилганман. Ҳозирги кунда 15 нафар фарзандим бор ва уларнинг ҳар биридан фахрланаман. Тўғри, улар битта онадан эмас, аммо уларнинг ҳаммасини тан оламан.

Фарзандларимнинг бари бир-бирини танишади ва дўстона муносабатда бўлишади. Бошқа оиламдан бўлган фарзандларим биринчи оиламга келиб, бемалол ўйнашади. Фарзандларим учун албатта вақт ажратаман. Уларнинг барини йиғиб, истироҳат боғига ёки овқатланишга олиб бораман, дейди санъаткор.

Ботир Қодировга Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлашни тақиқлашгани ва бу ҳуқуқ фақат Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевга берилгани ҳақида айтиб ўтган.

2024 йилда Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида хонанда Ботир Қодировнинг оталикни белгилаш ҳақидаги даъвоси юзасидан суд қарори ўқилди. Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топган.

«Ботир Қодировнинг жавобгарлар Жўраев Шохжаҳон Шерали ўғли ва Жўраев Зоҳиршох Шерали ўғлига нисбатан оталик фактини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Марҳум, 2023 йил 4 февралда вафот этган Шерали Жўраев 1981 йил 5 майда туғилган Қодиров Ботир Шералиевичга нисбатан оталик факти белгилансин», дея суд қарорини ўқиган ишни кўрган судья.

Шунингдек, қарорда Ботир Қодировнинг Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1983 йил 11 март 12-сон билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота устунига «Шерали Жўраев, 1945 йил туғилган, миллати ўзбек» деб кўрсатиш ҳам белгиланган.

Шерали Жўраевнинг ўғли Зоҳиршох Жўраев билан боғланиб, суд қарорига нисбатан муносабат сўралган. Хонанда ҳал қилув қарори ғайриқонуний эканини, далил ва исботлар етарли бўлмай туриб, бундай қарорга келинганини, шу боис унинг устидан апелляция шикояти киритилишини маълум қилган.

Ботир Қодиров ҳаётига оид сирлар

Таниқли қўшиқчи Ботир Қодиров 26 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги амфитеатрда концерт берди. Хонанда дастур давомида ўзининг бир қанча ҳит тароналарини ижро этиб, мухлислари билан самимий мулоқотга киришди.

У залда йиғилганлар билан суҳбатлашар экан, уларга бир ҳақиқатни айтишини билдирган. «Мен бундан 43 йил олдин Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида туғилганман», — деди санъаткор.

У концерт давомида Шерали Жўраевнинг қўшиғини ҳам ижро этган. Шунингдек, репертуардан ўзбек хонандаларнинг бир нечта машҳур қўшиқлари ўрин олган.

Ботир Қодировга оид янгиликлар

Ботир Қодиров 2024 йилда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган ижрочи ҳисобланади. У марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг ўғли эканини даъво қилиб, судга мурожаат қилганди.

Ака-ука Жўраевлар эса Қодиров фақатгина меросга шерик бўлмоқчи экани, аммо уларнинг дадаси уни ўз ўғли деб айтмаганини билдирган. Бу ҳолат фонида жуда кўп турли шов-шувли хабарлар тарқалди.

11 сентябрь куни Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли экани суд томонидан расман тасдиқланганди. Аммо Жўраевнинг фарзандлари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ бу маълумотни рад этишини айтиб, судга апелляция беришини билдирган.

Шундан сўнг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тўйлардан бирида хонанда Ботир Қодиров марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг тўнғич ўғли деб таништирилган. Тўйда бошловчилик қилган сўз устаси Аваз Охун Қодировни даврага таклиф қилар экан, уни Ўзбекистон халқ артисти, соҳирнафас хонанданинг фарзанди дея таништирган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.