Муниса Ризаева ҳомиладорлик таътилида энг кўп нимани соғинганини айтди


Хонанда Муниса Ризаева Тошкентга қайтгандан сўн фаол ижод билан шуғуллана бошлади. У мухлислари билан учрашувни ҳамда саҳнага чиқишни соғинганини айтмоқда.
Қўшиқчи Instagram`даги саҳифасида турли маросимларда чиқиш қилишни ва уни ўша жараёнда илиқ кутиб олишларини қўмсаганини ёзди. Санъаткор тез орада янги ижод намунасини тақдим этади.
Бундан ташқари, Ризаева оиласи билан пойтахтдаги ҳовлилардан бирига кўчиб ўтмоқчи. Хонанда бунга оила аъзолари сони кўпайгани ва энди уларга каттароқ макон керак бўлганини сабаб қилиб кўрсатди.
Айни дамда Муниса фаол равишда тўй маросимларида чиқиш қилмаяпти. Аммо у тез орада яна хизматларга қайтишни режалаштирган. У ҳозирда туғуруқдан кейинги тикланиш жараёнида эканини бир неча бор таъкидлаган.