21.11.2024
Доллар курси бироз пасайди. Ўзбекистонда 22 ноябрь кунги валюта курслари
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Америка валютасининг сўмга нисбатан курси қарийб 12 сўмга пасайиб, 12 844,21 сўмни ташкил этди.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди. Бу ҳақда «Pulbek» нашри хабар берди.
Регулятор Америка валютасининг расмий курсини 12 844,21 сўм этиб белгилади. Кун давомида курс 11 сўм 72 тийинга пасайди.
Жорий ҳафтада курс кетма кет икки марта рекорд даражага кўтарилиб, 20 ноябрь куни 12 855 сўмни, 19 ноябрь куни 12 844 сўмга етганди.
23 октябрь куни доллар курси октабр ойи учун саккизинчи марта рекордни янгилаб, 12 827,90 сўмни ташкил қилганди.