16.12.2024
Муниса Ризаева чақалоғининг юзини кўрсатди (видео)
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Таниқли хонанда Муниса Ризаева ҳозирда Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида турмуш ўртоғи билан биргаликда фарзандини улғайтирмоқда.
У навбатдаги видеода чақалоғини қандай ухлатишини намойиш қилди. Видеода болакай онасининг оёқлари устида мириқиб ётганини кўриш мумкин.
«Боламни мана шундай тарзда ухлатаман», деб ёзади қўшиқчи видео изоҳига. Хонада Мунисанинг онаси Дилором Ризаева юрганини ҳам англаш мумкин.
Арсений ва Муниса жуфтлиги 24 ноябрь куни ўғил фарзандли бўлишган. Улар ҳали ҳамон болакайга қандай исм қўйилганини кенг оммага очиқламаган.