15 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошади


«Ўзгидромет» 15 апрель, сешанба куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 24-29° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 14-19° бўлади.