Актриса Феруза Мелибоева роль учун сочини кал қилганига изоҳ берди
![Актриса Феруза Мелибоева роль учун сочини кал қилганига изоҳ берди](/storage/articles_sm/5722/syXbI2eCXO2XjQWd3dAIRnuqU6VX3WDf.webp)
![Шоҳзамон Шуҳратов](/storage/authors/zzlWR1wE13KnvWBRyBOB727GE2UHWfzF.webp)
Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Феруза Мелибоева «Менинг юртим» телеканалининг «Омон-омон» кўрсатувига интервью берди. Интервью давомида актриса роль учун сочларидан воз кечгани, бу воқеа аслида қандай бошлангани ва таклиф кимдан чиққани ҳақида гапирди.
Актриса «Меҳмонжонлардан айланай» сериали учун 20 кг вазн ташлагани, қошидан воз кечгани ҳақида эслаб ўтди. «Қизим» сериалидаги эпизодда эса узун сочларини таги билан олдириб ташлаб, кадр ортидаги жараёнда режиссёрга «Нега ундай қилдиряпсиз, ахир, гонорар ҳам шунга яраша катта эмаску» деган норози қиёфадаги видеолари ижтимоий тармоқларни «портлатди».
![](/storage/images/SnXzsGPlrctxWTD2MjAtHcM9zDngh4po.webp)
«Аслида бир ёмон стилистнинг қўлига тушиб қолдим, сочимни куйдириб қўйди. Энг мақбул ечимни сочимни бутунлай калга олдириб ташлаб, бошқаттан ўстиришда кўрдим. Бу ҳақида турмуш ўртоғимга айтганимда қарорим қатъий эканлигини сўраб, барибир сочингни олдирар экансан, кел шуни сериалдаги эпизодда қил, ижодинг учун ҳам яхши роль бўлади, деган таклифни берди. Ўзимга ҳам маъқул бўлди. Кадрдаги норози кайфиятим ва гапларим пиар учун эди, сериалга қизиқтириш мақсадида бу видеони келишган ҳолда олдик», — деди у.
Бошловчиларнинг илтимосига кўра актирса эфирда ясама сочини бошидан олиб кўрсатди ва буни сериалда миллионлаб одамлар кўрганини, уялмаслигини айтди. «Шу видеолар тарқалгандан сўнг нега бу ишни қилдингиз, деб қўнғироқ қилганлар кўпайди, бу аёл руҳан соғлом эмас, ҳам дейишди. Қилган ишимдан ҳеч қачон афсусланмайман», дейди Феруза Мелибоева.