Ҳафта охирига бориб ҳарорат +30° гача кўтарилади


21−25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Душанба куни тушдан кейин ҳаво булутли бўлиб, ҳарорати +23° гача кўтарилиши кутилмоқда. Кечаси прогноз ҳам булутли бўлиб бўлиб туради, ҳаво ҳарорати +12 ° гача тушади.
Сешанба куни тушдан кейин ҳарорат +24° гача кўтарилиши кутилмоқда. Кечаси ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳарорат +12° гача тушиши кутилмоқда.
Чоршанба куни тушдан кейин ҳаво бироз булутли бўлиши, ҳаво ҳарорати +26 гача кўтарилиши кутилмоқда. Кечаси бироз булутли бўлиб, ҳарорат +12 гача тушади.
Пайшанба куни ҳаво ҳарорати +28° гача кўтарилади. Кечаси ҳарорат +14° гача тушиши кутилмоқда.
Жума куни тушдан кейин ҳаво ўзгариб туради, ҳаво ҳарорати +30° гача кўтарилади. Шанбага ўтар кечаси эса +16° гача пасайиш кутилмоқда.