19.04.2025
Тошкентда илк шоколад музейи очилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Тошкентда Марказий Осиёдаги ягона шоколад музейи Тошкентда ишга тушди, дея хабар беради Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати.
Музей 17 апрелдан бошлаб Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғида фаолият бошлади. Унда қуйидагиларни кўриш мумкин бўлади:
- шоколаддан ясалган Ўзбекистон ҳамда дунё маданий ёдгорликлари;
- шоколадлар оламига саёҳат: унинг тарихи, яратилиш жараёни;
- махсус шоколад тайёрлаш устахонаси;
- эсдалик учун фото ҳудудлар;
- какао боғчаси.
Музей иш бошлагандан кейин ҳар куни 10:00 — 23:00 очиқ бўлади.