2024 йил декабрь ойида катта сюрпризга эга бўладиган буржлар маълум қилинди
Янги йил совғасини бошқалардан олдинроқ олишга тайёрмисиз? Декабрь эшигимизни тақиллатмоқда ва айнан шу пайтда буржнинг уч белгиси юлдузлардан кутилмаган совға олади.
Декабрь — энг сеҳрли ой, чунки Янги йил арафасида ҳатто ашаддий шубҳакорлар ҳам мўъжизаларга ишона бошлайди. Ҳа, баъзида айнан шу ишонч бизга ҳаёт оғриқли зарбалар берган пайтларда бардош беришга ёрдам беради. Айни вақтда буржнинг учта белгиси бу даврда юлдузлардан қўшимча имтиёз олиши мумкин. Тўғри, омадлилар рўйхати унчалик узун эмас, лекин агар унда сиз бўлмасангиз ҳам, хафа бўлишга ҳожат йўқ. Қорбобо ҳеч кимни четда қолдирмайди, фақат баъзилар бироз олдинроқ ва кўпроқ омадга эришади😉
Тарози
Прагматик ва хотиржам Тарози ниҳоят ўзининг ижодий ва ғайриоддий шахсиятини намойиш этишга тайёр. Нима дейишимиз мумкин? Ҳаракат қилинг, айнан шу туфайли сиз кўпдан бери кутаётган юлдузлардан кутилмаган совғани олишингиз мумкин. Агар таниқли бўлишни ва оммавийликка эришишни хоҳласангиз, 2024 йил декабрь сизга шундай имкониятни тақдим этади. Ниҳоят, ўз салоҳиятингизни тўлиқ намоён этиш учун атрофдагиларнингиз таклифларига дадиллик билан рози бўлинг.
Янги севимли машғулот шахсиятингизнинг сиз ҳатто билмаган қирраларини очишга ёрдам беради. Асосий «совға» эса охир-оқибатда ўз кўнгилхушлигингизни даромад манбаига айлантиришингиздир. Севимли машғулотингизни ишга айлантирсанг, бир кун ҳам ишламайсан дейишади. Сиз айнан шунга интилишингиз керак.
Ўқотар
2024 йил декабрь ойида сиз учун катта сюрприз нима бўлишини биласизми? Эски «мен»инг билан узил-кесил хайрлашишга ва таниб бўлмас даражада ўзгаришга қарор қилишингинздир. Атроф-муҳит, қизиқишлар, ишнинг ўзгариши... Ҳамма нарса шиддат билан содир бўлади ва сиз ўзингизга таниш бўлган турмуш тарзидан воз кечишга қарор қилганингиздан ўзингиз ҳам ҳайратланасиз. Тўғри, юлдузлар воқеалар ривожини шоширмасликни маслаҳат беради. Ўзгаришлар яхши, албатта, лекин ҳамма кўприкларни ёндириб юборишни маслаҳат бермаймиз.
Бундай қарорга ўтмишингиздаги муносабатингиз яхши бўлмаган бирор одам туртки бериши эҳтимолдан холи эмас. У сизга содир бўлаётган воқеаларни идрок этишингни бутунлай ўзгартириб юборадиган сирни очиб беради. Бу маълумот билан нима қилиш — бу ўзингизга боғлиқ. Лекин юлдузлар шошилмасликни маслаҳат беради, шошқалоқлик сизга душман бўлиши мумкин.
Қовға
Агар сиз бир жойда ўтириб қолган бўлсангиз ва ҳаётингиз зерикарли одатга айланганини тез-тез ўйласангиз, юлдузлар сизи ҳайратга солувчи совға тайёрлаган. Тўғри, у Ўқотарлар каби бўлади: режалаштирилмаган ва жуда тасодифий саёҳатга боришга тўғри келади. Аммо бундай ўзгариш анчадан бери зарурат эди, шунинг учун эътироз билдирмай, рози бўлинг. Янги календарь йилига янги кучлар билан кириш учун сиз янгиланишингиз керак. Тоғларни забт этиш бўладими ёки гастрономик саёҳат бўладими, барибир мамнун бўласиз.
Дарвоқе, бу қисқа саргузашт пайтида ким билан ҳамроҳ бўлишингизга эътибор беринг. Бу одам тақдирнинг яна бир туҳфаси бўлиши мумкин, ҳатто бунгача сиз жуда яқин бўлмаган ёки етарлича мулоқот қилмаган бўлсангиз ҳам. Атрофингиздаги одамлар дунёни қандай қабул қилишингизга жуда кучли таъсир кўрсатади. Кейинги пайтларда у хиралашиб қолгандек туюлса, ниманидир ўзгартиришингиз керак.