верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда футбол ҳақида ишланган «Аут» сериали премьера санаси аниқ бўлди
27.03.2025

Ўзбекистонда футбол ҳақида ишланган «Аут» сериали премьера санаси аниқ бўлди

Ўзбекистонда футбол ҳақида ишланган «Аут» сериали премьера санаси аниқ бўлди

Ўзбекистонда футбол ва унинг атрофидаги ноқонуний воқеаларга бағишланган «Аут» сериали суратга олинди. Драма-криминал жанридаги сериал 17 апрель куни Salom TV платформасида премьера қилинади.

Ёш умидли футболчи Жасурнинг карьераси кутилмаганда хавф остида қолади. У жиддий жароҳат олади ва қиммат операцияни ўтказиши керак. Оғир аҳволда қолган Жасур хавфли қарорга келади. Футбол оламидаги алоқаларидан фойдаланиб, келишилган ўйинларни ташкил қилишга қўшилади.

Маълумот учун, сериал 10 қисмдан иборат бўлиб, 20−25 дақиқа давом этади. Бундан ташқари, иккинчи мавсум ҳам суратга олиниши мумкин. Сериалда асосий роллардан бирини Карим Мирҳодиев ижро этган.

Бундан ташқари, сериалда Самандар Солметов, Моҳларой Собирова, Ўлмас Ураев, Саида Хайбатов, Вазира Юнусова, Азим Йўлдошев, Баҳром Болтаев, Бахтиёр Мусаев, Ойбек Мирзаев каби актёр ва актрисалар роль ўйнаган.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.