Тошкент–Лаҳор йўналишида авиапарвозлар тикланмоқда: нархлар ҳақида маълумот
Рейслар 29 ноябрдан бошлаб ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилади.
100 нафар дўстингизни таклиф қилиб, iPhone 16 Pro ютиб олинг!
Uzbekistan Airways 29 ноябрдан бошлаб Тошкент–Лаҳор йўналишидаги авиақатновларни ҳафтада бир марта, жума кунлари қайта тикламоқда.
Чипталар нархи бир томонга 2 125 799 сўмдан бошланади. Тошкентдан парвоз соат 6:00 да бошланиб, Лаҳорга соат 8:20 да етиб боради. Қайтиш рейси Лаҳордан 9:20 да жўнаб, Тошкентга 11:45 да етади.
Покистон ўзбекистонликлар ва яна 125 мамлакат фуқаролари учун виза тўловларини бекор қилди, электрон визаларни бепул расмийлаштириш имконини берди. Бу чора саёҳатларни осонлаштиради ва йўналишни янада жозибадор қилади.
Чипталарни Uzbekistan Airwaysʼнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки авиакомпания агентликлари орқали харид қилиш мумкин.