Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўнта муассасада бўлдик ва Тошкентда энг мазали сирник қаерда тайёрланиши ҳақида сўзлаб берамиз
03.11.2024 (янгиланди 04.11.2024)

Ўнта муассасада бўлдик ва Тошкентда энг мазали сирник қаерда тайёрланиши ҳақида сўзлаб берамиз

Ўнта муассасада бўлдик ва Тошкентда энг мазали сирник қаерда тайёрланиши ҳақида сўзлаб берамиз
Муаллиф

Ўнта муассасада бўлдик ва Тошкентда энг мазали сирник қаерда тайёрланиши ҳақида сўзлаб берамиз. 

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Сироварня: сметанали ва мурабболи рикоттадан сирниклар

Ушбу пойганинг мутлақ чемпиони. Рикоте туфайли текстура жуда майин, сирниклар оғизда эрийди, сметана эса ҳар бир бўлакнинг майинлигини таъкидлайди. Мураббо – мукаммал ансамблда бўлгани каби тўйинтирилган, ўртача ширин. Менюда кокосли вариант ҳам мавжуд - классикадан бироз ширинроқ, лекин ундан кам ҳам эмас. Буюртма тез етказилади, зерикишга улгурмайсиз ҳам. 

  • Ҳар куни соат 9:00 дан ишлайди.
  • Нархи: 59.000 сўм

June: ванилли сирниклар

Мазкур сирниклар – очиқ бўлмаса-да, муносиб. Улар муассасанинг бошқа таомномасидан фарқли ўлароқ, гастрономик юксакликка интилмайди. Агар уларни уйда тайёрлаш истаги бўлмаса, бу яхши танлов ҳисобланади. Тез ва доим табассум билан етказиш муассасанинг катта ютуғидир.

  • Филиали Олой бозори-64 да жойлашган, соат 10:00 дан ишлайди - эрталабдан эрта нонушта қилишни севувчилар учун жиддий минус. 
  • Ўқчи-6 даги филиали эса ҳар куни соат 9:00 дан сизни нонуштада кутади.
  • Нархи: 65.000 сўм

Pie Republic: қайнатилган қуюлтирилган сут ва пишлоқли маскарпонели сирниклар

Мазкур таомни муассасанинг ютуғи дейиш мумкин ва бу сирникларни Тошкентда фақат дангаса одам татиб кўрмаган бўлса керак. Майли, хатоингизни тузатиб олинг - бу сирникларни ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса-да, буюртма қилиш керак. Айниқса ширинликни жуда ёқтирадиганларга: ҳамма гап қуюлтирилган сутда. У билан сирник ҳам, бўтқа ҳам ажойиб таъмга эга бўлади. Дастур менюсидаги расмдан маскарпоне порцияси билан фарқ қилишини таъкидлаш лозим. Бунга эътиборни бироз қаратмоқчи эдик. 

Классик таомларни севувчилар учун менюда унча ширин бўлмаган, аммо мазаси бўйича қолишмайдиган ва сал арзонроқ, бир порциясининг нархи 57, 000  сўм бўлган анъанавий ёқимли сметанали ва мурабболи сирниклар ҳам мавжуд. 

Кафенинг очилишига келишни тавсия қилмаймиз. Яхшиси, 15 ёки 20 дақиқа кечроқ келган маъқул. Бу вақтга келиб, қаҳва машинаси қизийди ва сизни хушбўй қаҳва билан хушнуд қилишга тайёр бўлади. 

  • Душанбадан шанбага қадар соат 8.00 дан ишлайди, якшанба куни эса уйқуга тўйиб олиб, у ерга соат 10.00 да нонуштага чиқиш мумкин. 
  • Нархи: 65.000 сўм

Rassvet: маймунжон ва сметанали ёрқин мавсумий қайлали сирниклар

Ушбу сирниклар бироз нордон, ортиқча ширинликсиз, қайласи эса ҳақиқатан ҳам тўқ. Тортиқ қилиниши ҳам ажойиб.Сирниклар тақдим этилгунига қадар spesiality қаҳвасидан баҳраманд бўлишингиз, воронка учун қаҳва танлашингиз ва зағчани кузатишингиз мумкин - у бу нуқтани назорат остида ушлаб туради! Эрталаб эса долчинли булочкаларнинг ҳиди бутун кўчани тутиб кетади: болалар ҳар куни эрталаб долчин ва кардамонли жуда мазали булочкалар пиширишади. Агар сирниклар жонга тегган бўлса, фильтрли қаҳва ва булочкага келинг!

  • Иш кунлари соат 8.30 дан ишлашни бошлаймиз, аммо нонушта соат 9.00 дан тайёрланади. Шундай экан, эрта келишни тавсия қилмаймиз, аксинча бироз кечикиб келсангиз ҳам бўлаверади.
  • Дам олиш кунлари соат 9.00 да ишлайди. 
  • Нархи: 65.000 сўм

Breadly: резавор қайлали классик сирниклар

Биз планкани кўтаришга қарор қилдик ва оммабоп жой ҳисобланган Breadlyга 85.000 сўмга қимматроқ сирникларни татиб кўришга жўнадик. Сирниклар муассасадан қолишмаган даражада мазали экан. Дастурхонга олча қайласи, сметана, чиройли қилиб терилган янги мевалар билан чиройли ликопчада, озгина шакар упаси сепилган ҳолда тортилади. Сирникларнинг ўзи нозик ва енгил. Уларнинг ажойиб мазаси туфайли ҳафтада камида бир марта қайтишни хоҳлайсиз. 

  • Соат 8.00 да очилади (барча филиаллари)
  • Нархи: 85.000 сўм

Olia: резавор мевали қайлали ва сметанали сирниклар

Бу сирниклар ўзига хосдек кўринмаса-да, муассасанинг ажойиб муҳити уларни янада чиройлироқ қилиб кўрсатади. Улар майин донли творогдан тайёрланади. Таъми енгил, нордон эмас. Корхонага 10 та, сирникларга 7 та қўямиз. Французча (провансча) мавзуни ҳисобга олган ҳолда биз албатта қандайдир лавандали сирниклар билан тўлдириб ташлаган бўлар эдик: бу уларни бошқалардан ажратиб турган ва ташриф буюрувчларни айнан мана шу ерга келишга ундаган бўлар эди.

  • Ҳар куни соат 8:00 дан ишлайди
  • Нархи: 72.000 сўм

Benedict: мураббо билан зайтунли ва сметанали сирниклар

Мазалилигиничи! Зайтунли мураббо – бу қандайдир янгилик. Гарчи бу сирниклар ундан кам бўлмаса-да, ҳаммани эътиборини ўзига тортди. Ликопчани тепадан суратга олиш - жиноят, чунки сиз қанчалик текис минора шаклидаги сирникни томоша қила олмайсиз!

  • Ҳар куни соат 8:00 дан ишлайди
  • Нархи: 73.000 сўм

Zira: сирниклар (олча қайласи, сметана, шакар упаси)

Сирниклар ва олчали қайла – гўё рисоладаги жуфтликдек. Ликопчадан бу енгил творогли булутчалар жуда ҳам сездирмасдан ғойиб бўлди. Ҳаммаси унинг енгиллиги, масаллиқларнинг мукаммал нисбати ва қайлаларнинг порциялари туфайли. Барчаси нонуштадан 100% лаззатланиш учун етарли.

  • Ҳар куни соат 9:00 дан ишлайди
  • Нархи: 68.000 сўм

Sucré: бананли кремдан тайёрланган сирниклар

Мен ширинликлар ва кремлардаги бананларни унчалик ёқтирмайдиган инсонлар тоифасиданман. Шунинг учун бананли крем бошиданоқ мени ҳушёр қилди ва ҳафсалам пир бўлишини кутган эдим. Аммо крем муносиб, енгил, меъдага урмайдиган бўлиб чиқди ва унда банан деярли сезилмайди. Сирникларнинг кўриниши иштаҳани очади: устида қобиқ бор, ичи оқ творог, шираси бир меъёрда, ванилнинг ёқимли таъми мавжуд.

Улар шунчалик юмшоқки, санчқида осонгина эзиш мумкин. Кесганда творог  текстураси кўзга ташланади. Уларни истеъмол қилиш ёқимли, барча маҳсулотлар янги эканлигини ҳис қилиш мумкин.

  • Ҳар куни соат 8.00 дан ишлайди, аммо очилгандан кейин ярим соат ўтиб боришни тавсия қиламиз. Чунки ошпаз ёки бариса соат 8 дан ишга келмайди.
  • Нархи: 78.000 сўм

Pro.Хинкали: шўр карамелли муссли сирниклар

Грузин ресторанида нонуштага буни кутмаган эдик, аммо бундай учрашувдан хурсанд бўлдик!Сирникнинг ичи юмшоқ ва енгил, гўёки рикоттадан тайёрлангандек. Унда ун камроққа ўхшайди. Таркиби кремли, текстураси бир хил. Мазаси – майин ва ширин нарса, худди қандайдир творогли десерт истеъмол қилаётгандек бўласиз. Сирниклар қулупнай, голубика фантастик муссдаги ялпиз билан тортилади, ванил таъми сезилади, аммо у жуда ҳам меъдага тегмайди. Бундан келиб чиқадики, ресторан нафақат хинкали, балки сирникларга ҳам уста экан! 

  • Ҳар куни соат 9.00 дан ишлайди.
  • Нархи: 65.000 сўм

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.