Қандай қилиб Тоping.uzдан iPhone ютиб олиш мумкин: Энг рағбатланганлар учун 8 та лайфхак
Тоping.uzдан iPhone 16 Pro учун пойгага расмий равишда старт берилди. Бу ерда биз унинг қоидалари ва рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисида айтиб ўтдик, шунингдек ўйиннинг бошқа тафсилотлари билан ўртоқлашдик. Агар сиз бунга қизиқишни ҳис этаётган ва бир неча дўстларингизни жонлантирган, ўзингизни янги сматфон эгаси сифатида таништирган бўлсангиз, тезроқ ҳаракат қилишингизни ҳамда Ўзбекистонда iPhone 16 Pro эгаларидан бири бўлиш учун ҳамма нарса қилишингизни тавсия этамиз.
Янгилик ёки ҳаволани оила ёхуд дўстларнинг умумий чатига рўйхатдан ўтиш учун ташлаш
Бу ҳар бир Телеграм каналида мавжуд – ишончимиз комилки, сиз ҳам бундан мустасно эмассиз. ўзингизнинг аммаю холаларингизу, амаки-тоғаларингиз, ака-укаларингизу опа-сингилларингизни ҳисоблаб кўринг, уруғ-аймоғингиз кўплиги учун ҳаётдан миннатдор бўлинг. Уларнинг ҳар бири сизга ғалаба имконини беради.
Тўйдаги ёки исталган оилавий бошқа тадбирда ўйин ҳақида сўзлаб бериш
Агар бу 100 кишилик тўй бўлса, жуда зўр, бордию бу 300 кишилик тадбир бўлса, рисоладагидек бўлади! Айтганча, янги iPhone 16 Pro янги турмуш қурганлар учун ёхуд агар бу юбилей бўлса, туғилган кун эгаси учун совға ҳам бўлиши мумкин.
Чойхонада iPhone 16 учун пойгани муҳокама қилиш
Энг самарали усуллардан бири бу палов баҳона учрашиш - ҳар қандай эркак учун муқаддас анъана. Ишончимиз комилки, дўстлар билан бирлашиб, сиз мазкур ҳафтанинг топ етакчилари рўйхатига тушишингиз мумкин. Бу дегани яна битта совғани олиш демакдир. Қандай совға эканлиги бу ерда ёзилган.
Гапда дугоналарнинг қўлоғига шипшиб қўйиш
Аёллар давраси – илҳомланиш ва қўллаб-қувватлаш манбаи ҳисобланади. Хўш, нима учун бундан фойдаланмаслик керак? Дугоналарингизга Топинг ўйинига қўшилишларини таклиф этинг, бунинг ўрнига эса уларга янги iPhoneда ажойиб фотосессияни ваъда қилинг.
Пойга ҳақида ишхонада/университетда/мактабда сўзлаб бериш
Сиз буни тушлик вақтида ёки қаҳва-брейкда, шунингдек маърузалар ва дарслар орасидаги танаффусларда амалга оширишингиз мумкин. Ахир ҳамма ҳам шоу бизнес юлдузлари ва бирга ишлайдиган ҳамкасбларингизнинг ишқий можаролари тўғрисидаги ғийбатларни муҳокама қилмайдику.
Спорт заллари, таълим олаётган курслар ёки қизиқишлар бўйича тўгарак машғулотларида ўртоқлашиш
Агар сиз спорт машғулотларига қатнасангиз, фарзандингизни расм чизиш дарсларига олиб борсангиз (фақат бу эмас) ёки таҳсил олаётган курсларингизда билимларингизни чархлаётган бўлсангиз, табриклаймиз! Ҳамфикрлар кучи ҳал қилади.
“Олий кучлар” – маҳалладаги қўшниларни жалб қилиш
Ҳеч нима бизни яхши қўшничилик муносабатларидек яқинлаштирмайди. Маҳалла оила каби ҳамиша ёрдамга тайёр. Фақат сиз ўзингизнинг янги iPhone кўринишидаги умумий ютуғингиздан қандай фахрланишингизни тасаввур қилинг.
Ўйин ҳаволасини сторис ёки Телеграм каналига юбориш
Агар сиз Инстаграм/Телеграмда муваффақиятли (ҳатто потенциал) блогер ҳисобланиб, ўз тингловчиларингиз билан доимо алоқада бўлсангиз, бундай имтиёздан фойдаланишингиз ва сторисда ўйин хусусида айтиб беришингиз аниқ. Обуначилар қанчалик кўп бўлса, улар сизнинг ғалабангиз кафолатидир.