Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Шоу-бизнес: Оғир касалликни бошдан кечирган машҳурлар
11.10.2024

Шоу-бизнес: Оғир касалликни бошдан кечирган машҳурлар

Шоу-бизнес: Оғир касалликни бошдан кечирган машҳурлар
Муаллиф

Беморлар ҳаётдаги энг қимматли неъмат саломатлик эканини ҳаммадан ҳам яхшироқ ҳис қиладиган инсонлардир. Саҳнада доим юзида табассум билан кўринган машҳурлар шахсий ҳаётида кўплаб муаммоларни бошдан кечираётган бўлиши мумкин.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Toping.uz муҳаррирлари айни пайтда оғир хасталикни бошдан кечираётган ёки уни енгишга эришган ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур инсонлар ҳақида маълумот тўплади. Уларнинг аксарияти касал эканини ҳам билмайсиз.

Раъно Шодиева

Беш йилдан бери кимётерапия орқали даволанаётган ва орада бир неча марта операцияни бошдан кечирган актриса 2024 йил апрель ойида Туркияда сўнгги жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Шодиева операциядан аввал Instagram саҳифасида бу ҳақда пост қолдирганди. Орадан бир кун ўтиб, у яна кўриниш бериб, мухлисларига жарроҳлик муваффақиятли якунланганини маълум қилган.

Жумадулла Раметов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино санъатининг йирик намояндаларидан бири Жумадулла Раметов 2021 йилда алсгеймер касаллигига чалинган.

У шифохонада бир муддат муолажа олган ва шу сабабдан жуда озиб кетган. Фарзандлари дастлаб отаси ҳазиллашяпти деб ўйлаган, аммо унинг хатти-ҳаракатлари уларни ҳайратга солган.

Саида Раметова

Актриса турмуш ўртоғидан фарқли ўлароқ кўкрак саратони касаллигига чалинган. У Туркиядаги тасвирга олиш жараёнларида чап томони оғриётганидан шикоят қилиб, шифокор ҳузурига борган.

Кўплаб текширувлардан кейин актрисада иккинчи босқичдаги кўкрак саратони аниқланган. Шундан сўнг у даволаниш учун Ўзбекистонга учиб кетган. У 2021 йилда саратондан тўлиқ халос бўлган.

Феруза Норматова

«Мендирман Жалолиддин» сериалида роль ижро этган актриса Туркияда пайтида жигари қаттиқ хасталанганини билиб қолган. Бунга овқатдан заҳарланиш сабаб бўлгани айтилган. Унга қаҳва ва энергетик ичимлик ичиш тақиқланган.

Актриса бу касаллик асосан қўзиқоринлардан юқишини айтиб, катта эҳтимол билан Ўзбекистонда хасталик юқтириб олганини тахмин қилган. Туркиялик шифокорлар унга аниқ ташхис қўйиб, бир неча муолажалар ёрдамида касалликни тўлиқ даволаган.

Шоҳида Узоқова

Ўзбек онаси сифатида тилга олинадиган санъаткор 2023 йилда кичик инфарктни бошдан кечирган. У раҳматли актёр Мурод Ражабов ётган касалхонада даволанган.

Актриса бундай вазиятларда инсон ўз-ўзини ҳимоя қилиши кераклигини айтади. «Мен касал эмасман, тез орада тузалиб кетаман», — деб айтиш керак дея таъкидлайди Узоқова.

Юлдуз Усмонова

Ўзбек санъати примадоннаси 2020 йилда айни коронавирус ваҳимаси авж олган вақтда бронхиал астмани бошдан кечирган. У бир неча ой тўшакка михлангани ва бу ҳақда мухлисларига ҳеч нима демаганини айтган.

Хонанда бундай вазиятда жуда тажрибали шифокор учрагани учун осонликча касалликдан тузалганини таъкидлаган. У пайтларда врачлар ҳаммага коронавирус ташхисини қўявергани боис ўлим ҳолатлари кўпайгани қўшимча қилинган.

Зоҳид Рисқиев

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид Рисқиев 2022 йилнинг 29 сентябрь куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига учраган. У орадан деярли бир йил вақт ўтгач, ўзига кела бошлаган.

Хонанда оёққа тургач, ўзининг тайёр клипини эълон қилган. Аммо у ҳозиргача янги ижод намуналарини мухлисларига тақдим этмади. Қўшиқчи ҳали ҳам юра олмайди, томоғида ҳам қаттиқ шикастланган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.