Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтса, «Бунёдкор» қанча ҳақ олади?
Абдуқодир Ҳусанов 50 млн евро эвазига «Ланс»дан «Манчестер Сити»га ўтса, «Бунёдкор» 2 фоиз ҳақ олади. Бу ҳақда журналист Нодирхўжа Йўлдошев маълум қилди.
Унинг ёзишича, FIFA регламентига кўра, 12-15 ёшгача 0.25 фоиздан жами 4 мавсумга 1 фоиз ва 16-17 ёш учун 0.50 фоиздан 1 фоиз берилиши белгиланган.
Трансфер суммасидан 2 фоиз 1 млн еврони (14,3 млрд сўм) ташкил этади.
Аввалроқ Ҳусанов ва «Ман Сити» ўртасидаги келишув 2030 йилнинг ёзига қадар тузилиши хабар қилинганди. Клуб «Ланс»га 50 млн тўлаб беришга тайёр.
Шунингдек, “Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов трансфери борасида “Ланс”га расмий таклиф юборгани ҳақида хабар берилганди. Ҳусанов Буюк Британия визасига ариза топширгани ҳақида маълумот берилган эди.