25.02.2025
Ҳамдам Собиров кутилмаган катта янгиликни ошкор қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Ҳамдам Собиров дунёга машҳур Porsche бренди билан биргаликда ишлаши мумкин.
У Instagram`да жойлаган постида компания офисида олинган суратни жойлаб, янги шартнома тузилгани ҳақида ёзди.
Хонанда шартнома тафсилотларига аниқлик киритмаган. Мухлислар унга омад тилаб, фақатгина олдинга юришни тавсия қилган.
Шунингдек, қўшиқчининг мухлислари ундан янги қўшиқлар кутишаётганини ёзиб қолдирган. Хонанда бунга жавоб қайтармаган.