РУ
O’Z
UZS
/
/
Эшитиб ҳайрон қоласиз: Голливудда ходимлар қанча маош олинади?
24.11.2024

Эшитиб ҳайрон қоласиз: Голливудда ходимлар қанча маош олинади?

Эшитиб ҳайрон қоласиз: Голливудда ходимлар қанча маош олинади?
Муаллиф

Ишончимиз комилки, сиз қачонлардир шоу-бизнесда ишлаш ва кинода суратга тушишни орзу қилгансиз. Агар шундай бўлса, Голливудда бу соҳада ишловчилар қанча пул топишини билишга ҳам қизиқасиз. Стилистлар, каскадёрлар, режиссёрлар ва, албатта, актёрлар. Уларнинг қайси бири энг бой бўлиб чиқаркан?

Сўнгги пайтларда кўпчилик ўзига нафақат ёқадиган, балки яхши даромад келтирадиган касбни излай бошлади. Албатта, биз ҳаммамиз тушунамиз: бирор нарсага муҳаббат келиб-кетиши мумкин, аммо қорин тўйғазиш доим зарур. Худди шунингдек, кимнинг қанча топишини билиш учун бировнинг чўнтагига мўралаш ҳам.

Бугун биз сизнинг ишингизни енгиллаштириш учун Голливуддаги кино саноатига алоқадор бўлганларнинг ўртача иш ҳақини айтиб берамиз. Дарҳол таъкидлаймиз: кимдир кўпроқ, кимдир камроқ олиши мумкин. Ҳаммаси нафақат тажрибага, балки инсоннинг маҳоратига, шунингдек, у ҳамкорлик қилаётган компанияга ҳам боғлиқ. Майли, бу майда-чуйда тафсилотларни қўя туриб, рақамларга ўтамиз!

1. Муҳаррир

Муҳаррирсиз кино ҳам, телекўрсатув ҳам, сериал ҳам бўлмайди. Бу янгича қарашни сақлаб қоладиган, ёзилган сценарийга тузатишлар киритадиган одам. Дарҳол айтамиз: сценарийнавис ва муҳаррир — бу бир хил касб эмас! Бироқ улар бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Голливудда кўпчилик муҳаррирларнинг маоши ҳафтасига тахминан 4200 долларни (54 миллион сўм атрофида) ташкил этади. Тан олинг, рақамлар аллақачон осмонга чўзилгандек туюлмоқда. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, Disney каби йирик компаниялардаги муҳаррирлар ҳафтасига 20 мингдан 25 минг долларгача (250-320 миллион сўм атрофида) олишади!

2. Киножурналист (публицист)

Аслида, кино ва сериаллар дунёсида нафақат реклама ва жамоатчилик билан алоқалар, балки журналистика бўйича ҳам махсус маълумот олган PR мутахассислари публицистлар деб аталади. Улар янгиликларни оммага етказиш учун масъул одамлардир. Баъзилар ўз хизматларини таклиф этувчи кичик фирмаларни очади ва у ерда йилига тахминан 1 миллион доллар (12 миллиард 825 миллион сўм) даромад олади.

Бошқалар кичик компанияларда ишлайди ва у ерда уларнинг маоши йилига 100 мингдан 150 минг долларгача (1,2-1,9 миллиард сўм атрофида) етади. Яқинда Disney компанияси коммуникациялар бўйича катта вице-президент (ҳа, бу ўша публицист) излаётганди ва номзодга йилига 327 мингдан 450 минг долларгача (4,1 миллиарддан 5,7 миллиард сўмгача) маош таклиф қилди.

3. Студия раҳбари

Дастлаб студия раҳбари унча кўп пул топмайди, лекин буни қандай баҳолаш керак. Масалан, Paramount Pictures раҳбар учун ёрдамчи излаяпти ва таклиф қилинаётган иш ҳақи 50 минг доллардан (640 миллион сўм) бошланади. Албатта, ўсиш учун имконият бор. Студия директори ўртача 120 минг долларга яқин (1,5 миллиард сўм) маош олади. Ким кўпроқ пул топади? Иш ҳақи 500 мингдан 600 минг долларгача (6,4 миллиарддан 7,6 миллиард сўмгача) ўзгариб турадиган ижрочи продюсерлар!

4. Ҳуқуқшунос

Кино оламида ҳақиқий қонуншуносларнинг ўрни беқиёс, чунки гоҳ актёр, гоҳ бутун бир студия турли низоларга аралашиб қолади. Юристлар ҳар бир битим учун мижозлардан соатбай тўлов олмаган ҳолда 5 фоиз миқдорида комиссия олишади. Аммо уларга бу керак эмасдек туюлади, чунки улар шундоқ ҳам йилига 175 мингдан 250 минг долларгача (2,4 миллиарддан 3,2 миллиард сўмгача) даромад олишади. Мен ҳатто йилига 5 миллиондан 15 миллион долларгача (64 миллиард сўмдан 192 миллиард сўмгача) олиши мумкин бўлган юқори маошли мутахассислар ҳақида гапирмаяпман.

5. Режиссёр

Агар сиз Ридли Скотт бўлганингизда, биринчидан, бу мақолани ўқиётганингизга шубҳа қилардик, иккинчидан, битта (!) тўлиқ метражли фильм учун 20 миллион доллар (тахминан 256 миллиард сўм) ишлаб топишингиз мумкин бўларди. Бироқ эндигина бошлаётган режиссёрлар бундай катта маош билан мақтана олмайди. Улар, афсуски, йилига атиги 1 миллион доллар (12 миллиард сўм) олади, қатъий белгиланган иш ҳақи ҳафтасига 23 767 доллар (300 миллион сўм) ва 10 ҳафталик кафолатланган бандлик муддати билан.

6. Каскадёр, грим устаси ва стилист

Фильмлар, сериаллар ва телекўрсатувларнинг томошабоплигини таъминловчи барча мутахассисларни битта бўлимга жойлаштирдим, лекин ҳар бири ҳақида алоҳида гапириб бераман.

Каскадёр

Суратга олиш майдонида ҳаётини хавф остига қўйиб, соғлиғини қурбон қилаётганларнинг иш ҳақи кунига 1200 доллардан (15 миллион сўм) ёки ҳафтасига 4500 доллардан (58 миллион сўм) бошланади. Бироқ баъзида каскадёрларнинг маҳорат даражаси юқори бўлса ёки улар майдонда дуч келадиган хавф жуда катта бўлса, уларга кўпроқ ҳақ тўланади.

Пардозчи

Юлдузларни саҳнага чиқишга тайёрлайдиган профессионал пардозчилар, одатда, машҳур шахсни жамоат олдига чиқишга тайёрлаш учун 1000 доллардан 1250 долларгача (12,8 миллион сўмдан 16 миллион сўмгача) олади. Бунга қўшимча равишда уларнинг бронь қилиш агентлигига 20 фоиз тўланади.

Стилист

Стилистларга келсак, улар ҳам яхши даромад топишади. Бу лавозимдаги доимий ходим юлдузни тадбирга тайёрлаш учун 1500 доллар (19 миллион сўм) олади, шунингдек, барча ўзгартиришлар учун қўшимча ҳақ олади. Одатда, уларга иш берувчи студиялар мукофотлар ва танловлар мавсумида ҳар бир стилистга қўшимча ҳақ тўлайди, чунки бу даврда «мижозлар» оқими жуда кўпайиб кетади.

7. Блогер

Голливудда блогерлар қанча пул топишади? Ҳаммаси уларнинг машҳурлик даражасига боғлиқ, худди бошқа ҳар қандай мамлакатдагидек. Ижтимоий тармоқдаги битта пост 1000 доллар (12,8 миллион сўм) ва кўпинча ундан ҳам қимматроқ туриши мумкин. Йўлнинг бошида инфлюенсерлар ўз хизматларини камтарона бир неча юз долларга баҳолайди, «юқори даражага» етганлар эса ақл бовар қилмас даражада катта пул ишлаб топишлари мумкин.

Ушбу мақола орқали кимдир ўз орзусидаги ишни топган бўлса, ажаб эмас. Аммо бир нарсани унутманг, АҚШга кетиш қанчалик қийин бўлса, Голливудга ишга кириш ундан минг чандон қийинроқ. Шу боис ўз имкониятларингизни тўғри баҳолашни ўрганинг, деб қоламиз.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.