Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
АҚШда McDonald’s бургеридан оммавий заҳарланиш ва ўлим кузатилди
23.10.2024

АҚШда McDonald’s бургеридан оммавий заҳарланиш ва ўлим кузатилди

АҚШда McDonald’s бургеридан оммавий заҳарланиш ва ўлим кузатилди

АҚШда McDonald’s фастфуд тармоғида бургерлар истеъмол қилган 49 киши заҳарланди, беморлардан бири вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, The Guardian хабар берди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Маълум қилинишича, 10 киши тиббиёт муассасаларига ётқизилган. Заҳарланишдан вафот этган шахс колорадолик кекса эркак бўлган. Касалхонага ётқизилганлар орасида бир бола ҳам бор, унинг аҳволи оғир.

27-центябрдан 11 октябргача инфекция Канзас, Миссури, Небраска ва Висконсин каби ўнта штатда қайд этилган. Энг кўп заҳарланиш ҳолати Колорадода — 27 та, ундан кейин Небраскада – 9 та кузатилган. Барча беморлар заҳарланишнинг илк белгилари пайдо бўлгунга қадар McDonald’sда овқатланганини маълум қилган. Уларнинг кўпчилиги Royal Cheeseburger (Quarter Pounder) истеъмол қилган.

Заҳарланиш ҳолатларига қайси масаллиқ сабаб бўлгани маълум эмас. Ассоcиатед Пресс хабар беришича, McDonald’s заҳарланиш кузатилган штатлардаги дўконлардан Royal Cheeseburger тайёрлашда ишлатиладиган тўғралган пиёз ва мол гўшти котлетларини олиб ташлаган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига кўра, гап Э. cоли О157:H7 инфекцияси ҳақида бормоқда. Бу инфекция ҳар йили тахминан 74 минг касалланиш ҳолатини келтириб чиқаради. Ўртача 60 га яқин киши бу инфекциядан вафот этади. Биржадан ташқари савдоларда МcДоналдъс акциялари кескин пасайиб, 7 фоизга тушди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.