Ўзбекистонда 9 ва 10 ноябрда об-ҳаво. Дам олиш кунларидан нима кутиш керак?
«Ўзгидромет» республика ҳудудида дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
100 нафар дўстингизни таклиф қилиб, iPhone 16 Pro ютиб олинг!
Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳаво бироз булутли бўлади, 8 ноябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 9-10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 8 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 8 ноябрда баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 8 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 8 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, чўл ҳудудларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 8 ноябрда баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 8 ноябрда 5-10 даража илиқ, 9-10 ноябрда 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 8 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 8 ноябрда баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 8 ноябрда 5-10 даража илиқ, 9-10 ноябрда 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 8 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 8 ноябрда 10-15 даража илиқ, 9-10 ноябрда 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 8 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8 ноябрда 5-10 даража илиқ, 9-10 ноябрда
7-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 8 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8-9 ноябрда 0-5 даража илиқ, 10 ноябрда 2-7 даража илиқ бўлади.