РУ
O’Z
UZS
/
/
АПЛ клуби Абдуқодир Ҳусановга ҳаммадан кўпроқ нарх таклиф қилди. Бу «Манчестер Сити» эмас
07.01.2025

АПЛ клуби Абдуқодир Ҳусановга ҳаммадан кўпроқ нарх таклиф қилди. Бу «Манчестер Сити» эмас

АПЛ клуби Абдуқодир Ҳусановга ҳаммадан кўпроқ нарх таклиф қилди. Бу «Манчестер Сити» эмас

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун курашда «Ньюкасл» клуби бошқаларни ортда қолдиришни ният қилган.

Манбага кўра, Англия клуби Ҳусанов учун «Ланс»га бошқа даъвогар клублардан кўра кўпроқ нарх таклиф қилиш ниятида. Саудия шайхлари эгалигидаги клуб 20 ёшли ўзбекистонлик футболчи учун 20 миллион евро сарфлашга тайёр.

Ҳозирда дунёнинг бой клублардан бири ҳисобланган «Ньюкасл» Ҳусанов трансфери бўйича аниқ музокаралар ўтказмоқда, бироқ «Ланс» ҳимоячини сотишдан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Маълумот учун, ҳимоячи учун даъвогарлар қаторида Англиянинг «Манчестер Сити», «Лестер», «Челси», Франциянинг «ПСЖ» клублари ҳам бор. Маълумотларга кўра, «Ман Сити» ўзбекистонлик ҳимоячини трансферида фаворит ҳисобланади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.