25.02.2025
Асал Шодиева кийиниш услубини тубдан ўзгартирди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Актриса Асал Шодиева кийиниш услубини 2010 йиллардаги услубига қайтариб, мухлислари олқишига сазовор бўлди.
Санъаткор видеони постга жойлаб, бунга ихлосмандларининг сўрови сабаб бўлганини айтди. Видео обуначилар томонидан илиқ кутиб олинди.
Унда Асал Шодиевани 2010 йиллардаги машҳур образида кўриш мумкин. Мухлислар ҳам ўша вақтлардаги актрисани кўрганидан хурсанд.
Видеога унинг турмуш ўртоғи томонидан куйланган «Нима бўпти?» қўшиғи илова қилинган. Бу қўшиқ Дилноз билан дуэт тарзида ижро этилган.