верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда Коинот фанлари маркази ташкил этилади
31.01.2025

Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда Коинот фанлари маркази ташкил этилади

Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда Коинот фанлари маркази ташкил этилади

Мамлакат элчихонаси кўмагида «Ўзбеккосмос» агентлиги вакиллари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Космос масалалари бўйича бошқармаси (UNOOSA) директорининг катта маслаҳатчиси Дрисс Эл-Хадани ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва Ўзбекистоннинг космик технологиялар ҳамда илм-фан соҳасидаги халқаро шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда UNOOSA шафелигида халқаро конференция ўтказиш ташаббусларидан бири бўлди. Мазкур форум миллий иқтисодиётнинг турли масалаларини ҳал этиш ва бу борадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда космик технологияларнинг ролини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланади.

Яна бир муҳим муҳокама мавзуси Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда Коинот фанлари, технологиялари ва таълим марказини ташкил этиш таклифи бўлди. Лойиҳа таълим ва илмий дастурларни ишлаб чиқиш, жумладан, масофадан зондлаш, сунъий йўлдош алоқаси, космик ҳуқуқ ва бошқа йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлашни назарда тутади.

Томонлар ушбу ташаббусларни янада илгари суриш учун қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олди.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.