наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ҳафта инсони: Машҳур сартарош Сардор Xасанов
31.10.2024 (янгиланди 01.11.2024)

Ҳафта инсони: Машҳур сартарош Сардор Xасанов

Ҳафта инсони: Машҳур сартарош Сардор Ҳасанов
Муаллиф

«Ҳафта инсони» рукнининг бу галги меҳмони — машҳур сартарош ва блогер Сардор Xасанов. Биз у билан соҳадаги фаолияти, сартарошликнинг ўзига хосликлари ва келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашдик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Кимдан илҳомланиб, сартарошлик йўлини танлагансиз?

2010 йилларда Англиянинг «One Direction» деб номланган мусиқий гуруҳи дунёвий машҳурликка эришганди. Ушбу гуруҳ хонандаси Зайн Малик соч турмаги, умуман, унинг бутун услуби менга жуда ёқарди. У сочини турли рангларга бўярди, турмакларини ўзгартирарди. Қандай услуб танласа ҳам, унга ярашарди.

Ҳозир аниқ эслолмайман, аммо ўша пайтларда Зайн Маликнинг сочини калталайдиган сартарошнинг суратлари тарқалганди. Шундан кейин менда сартарошлик соҳасига нисбатан қизиқиш уйғонган. Машҳур инсонларнинг сочини олишга ҳавас қилганман.

Сиз учун идеал мижоз қандай бўлади?

Мен учун мукаммал мижоз бу аввало ўзини, ундан сўнг ён-атрофдагиларни ҳурмат қиладиган инсондир. Бундай инсонлар бошқалар қилган ишни ҳурмат қилади, уларга паст назар билан қарамайди.

Сартарошлик касбига оддий иш эмас, балки ижод деб қарашларини ёқтираман. Чунки айнан шу соҳада эркинлик анча юқори. Бундан ташқари, ишингиз аъло даражада чиқиши учун кайфият ва ижодкорлик ҳолатига жуда боғлиқ.

Мижозлар ёнимга келганда, сартарошга ишонч билдирса, фикрини ҳурмат сақлаган ҳолда баён қилса, албатта, мен ҳам унинг нима хоҳлаётганини тушуниб, унга мос услуб яратишда яқиндан кўмаклашаман.

Сочни ҳар доим яхши ҳолатда сақлаш учун нима қилиш керак?

Бу борада турли сартарошлар турлича жавоб бериши мумкин. Мен ҳам ўз шахсий кузатувларимдан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Соч толалари мустаҳкамлиги асаб тизимига бевосита боғлиқ. Шу сабабдан соғлом овқатланиш, тўйиб ухлаш ва сифатли шанпундан фойдаланиш керак, деб ўйлайман.

Сочга турли кимёвий моддалар қилиш зарарсизми?

Мен ҳеч қачон мижозларимга кимёвий моддалардан фойдаланишни тавсия бермайман. Бу жуда хатарли ва сочнинг кейинги тақдири учун катта душмандир.

Кимёвий ишлов берилган сочлар ўлик тоифага ўтиб қолади. Бу амалиёт тўлиқ тўғри қилинган тақдирда ҳам вақт ўтиши билан зарар даражаси ошиб бораверади.

Эркакларнинг сочи аёлларники нисбатан анча нимжон бўлади. Бу гармонларга боғлиқ. Аёллар сочини бўягандан кейин турли моддалар билан ишлов бериши мумкин, аммо эркакларга тавсия этилмайди.

Сартарошлик ва блогерлик орасидаги энг катта фарқ нима?

Аввало, булар иккисини тенг олиб бораётган инсон сифатида фикр билдиришимни сўраганингиз учун раҳмат. Блоггинг бугунги куннинг асосий талабларидан бири. Сиз зўр сартарошмисиз, ишингизни оммага кўрсатинг ва мижозлар сонини оширинг.

Лекин бир жиҳатга эътибор бериш керак. Сартарошлик бу ҳунар, шу боис уни бошқа касблар билан солиштириб бўлмайди. Бу соҳада ижодкорлик юқори ўринларда туради. Сиз мижознинг юзига қандай турмак мос келишини ҳис қила олишингиз керак.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.